USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда Болалар хавфсизлиги — ҳашаматдан устунми?

959 марта

Хоразмда Болалар хавфсизлиги — ҳашаматдан устун эмасми?

Хоразм вилояти марказида жойлашган “Баркамол авлод” болалар маркази — кўплаб болаларни ижодий, техник ва интеллектуал ривожлантиришга йўналтирилган муассаса. Бироқ болажонларнинг хавфсизлиги борасида бугун эътибор қаратилиши шарт бўлган жиддий камчиликлар кузатилмоқда.

Масалан, марказнинг учинчи қаватидаги ҳимоя устунлари (решёткалар) баландлиги 70 сантиметрга ҳам етмайди. Бу нафақат болалар, балки катта ёшдагилар учун ҳам жиддий хавф манбаи саналади. Ўзига ўзи ишонган бола бир зумда тепага чиқиб, ўзи билмаган ҳолда ҳалокатга юз тутиши мумкин.


Марказ биноси ичидаги интерьер, люстралар ва девор безаклари шубҳасиз кўркам, ҳатто ҳашаматли. Аммо айни вақтда шундай савол туғилади:
Ҳашаматли люстра боланинг хавфсизлигидан устунми?

Бизнингча, йўқ.

Ҳар бир бола учун жавобгарлик улар тарбияланаётган масканлар зиммасида. “Баркамол авлод” марказида таҳсил олаётган болалар нафақат билим, балки хавфсиз муҳитда бўлиш ҳуқуқига эга.

Ҳозирги кунда бир нечта ота-оналар томонидан ушбу масала бўйича хавотир билдирилган. Лекин ҳалигача бу юзасидан очиқ-ойдин чора кўрилгани йўқ. Эътибор бериш керакки, ушбу марказга ҳар куни юзлаб болалар келади. Бир неча дақиқалик эътиборсизлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ҳурматли масъуллар!

Ҳар бир тўғри берилмаган метр, ҳар бир пўлатсиз устун, ҳар бир ёпиқ кўз — эртанги куннинг афсуси бўлмасин. Болалар хавфсизлиги ҳар қандай интерьери, ҳар қандай безакдан устун.

Шундай экан, бугунёқ масалани жойида ўрганиб, ҳимоя устунларини меъёрга келтириш, болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадга мувофиқ.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: