USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ўткир Тоҳиров вафот этди

85 марта
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ўткир Тоҳиров вафот этди

Ўзбекистон маданият ва санъат соҳаси фидойиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Ўткир Дадақўзиевич Тоҳиров 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.

Ўткир Дадақўзиевич Тоҳиров 1941 йил 1 августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У ўзининг қарийб олтмиш йиллик меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон маданияти ва санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган.

У турли йилларда маданият уйлари ва истироҳат боғларида бадиий раҳбар, Ўзбекистон телерадиокомпаниясида бадиий жамоалар инструктори, туман маданият бўлими мудири ҳамда театр директори каби масъулиятли вазифаларда фаолият олиб борган.

Ўткир Тоҳировнинг кўп йиллик фаолиятида Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази алоҳида ўрин тутади. У 1979–2014 йиллар давомида мазкур марказ директорининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб, халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишларни ривожлантириш, соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бой маданий анъаналарни тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшган.

Ўткир Тоҳировнинг маданият соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати давлат томонидан юксак эътироф этилиб, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони ҳамда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

“Маданият вазирлиги жамоаси марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига, шогирдлари ҳамда ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор этади”, дейилади вазирлик таъзияномасида.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: