USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўқитувчиларнинг мукофот пулидан солиқ ушлангани бўйича изоҳ берилди

210 марта
Ўқитувчиларнинг мукофот пулидан солиқ ушлангани бўйича изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан умумтаълим муассасалари ходимларига тўланган мукофот пулларидан даромад солиғи ушлангани турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова муносабат билдирди.

Унинг билдиришича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига асосан, “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан умумтаълим муассасалари ходимлари Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 75 фоизига қадар миқдорда мукофотланиши мумкин. 

Солиқ кодексининг тегишли моддаларига кўра, мазкур мукофот пули рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов ҳисобланади ҳамда ходимнинг жами даромадлари таркибига киритилади. Шунга кўра, ушбу пул мукофотига даромад солиғи солинади.

Маълумот учун, Солиқ кодексига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида, бир йўла бериладиган пул мукофоти (масалан, “Йил ўқитувчиси” танлови ғолибларига тўланадиган пул мукофоти) жисмоний шахсларнинг жами даромади таркибига киритилмайди ва мазкур турдаги мукофот пулларидан даромад солиғи ушланмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги педагоглар ўртасида йилнинг энг катта беллашуви – Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Танловда 208 та туман (шаҳар) бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолибларнинг ҳар бири 616 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари) пул мукофоти билан мукофотланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: