USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Саида Мирзиёева Тошкентдаги университетни бориб кўрди

113 марта
Саида Мирзиёева Тошкентдаги университетни бориб кўрди

Бугун, 5 октябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Саида Мирзиёеванинг билдиришича, ҳозирги кунда олийгоҳда 4 та таълим йўналиши бўйича ўн мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Университет маъмурий бошқарув, ўқув ва илмий жараёнларга рақамли технологияларни фаол жорий этмоқда. Дуал таълим ривожлантирилиб, илмий ишланмалар тижорат лойиҳаларига, талабалар шаҳарчаси эса илғор инновацион ечимлар майдонига айлантирилмоқда.

“Юртимиз шаҳарлари замонавий ва яшил маконга ўз-ўзидан айланиб қолмайди. Бунинг учун кенг фикрлайдиган, ноанъанавий ғояларни илгари сурадиган, экологик барқарор архитектура ва муҳандислик ечимларини ишлаб чиқадиган ҳамда уларни амалиётга татбиқ эта оладиган янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тарбиялаш жуда муҳим”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: