USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Фарғона НҚИЗ қувватидан фойдаланиш даражаси 65 фоизга етказилади

53 марта
Фарғона НҚИЗ қувватидан фойдаланиш даражаси 65 фоизга етказилади

Жорий йил охирига қадар Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи қувватидан фойдаланиш даражаси 65 фоизга етказилади. Бу ҳақда бугун, 5 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган нефть ва газ тармоғида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар юзасидан тақдимотда сўз боради.

Қайд этилишича, тақдимотда йирик лойиҳа – Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни молиявий соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилган.

Ҳозирда заводда асосий технологик қурилмалар таъмирлангани натижасида дизель ёнилғиси ишлаб чиқаришни 30 фоизга, битум 60 фоизга, авиакеросин эса 5 баробарга оширишга эришилган. 

Келгусида заводни хомашё билан барқарор таъминлаш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳамда қарздорликни камайтириш бўйича кенг қамровли тадбирлар амалга оширилади. Йил охирига қадар завод юкламаси 40 фоиздан 65 фоизга етказилади ва кейинчалик ошириб борилади.

Давлат раҳбари геология-қидирув ва бурғилаш ишлари натижадорлигини ошириш, йирик лойиҳаларни пухта ҳисоб-китоб ва аниқ молиялаштириш манбалари асосида олиб бориш, тармоқ корхоналари фаолиятида самарадорликка алоҳида эътибор бериш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда йил бошидан бешта янги газ кони очилгани, ҳудудларда 6000 метргача ва ундан ортиқ чуқурликларга 80 та қудуқ бурғиланган бўлса, тўртинчи чоракда ушбу қудуқлардан яна 40 тасини бурғилаш режа қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: