USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Оҳангарондаги тоғли ҳудудда 5 киши адашиб қолди

61 марта
Оҳангарондаги тоғли ҳудудда 5 киши адашиб қолди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги тоғли ҳудудда адашиб қолган 5 нафар фуқаро қутқарувчилар томонидан топилиб, хавфсиз жойга олиб туширилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 19:37 да “112” тизими орқали “Чинор” МФЙ ҳудудидаги тоғли ҳудудда дам олаётган 5 нафар фуқаро адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, “Қамчиқ” махсус қутқарув бошқармасининг “Бешқўл” навбатчилик қисми қутқарувчилари томонидан қидирув ишлари бошланган. Қутқарувчилар соат 00:31 да 5 нафар фуқарони топиб, хавфсиз ҳудудга олиб тушган. Шундан сўнг, улар яшаш манзилларига юборилган.

ФВВ фуқаролардан тоғли ҳудудларга чиқишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, об-ҳаво шароитини ҳисобга олиш ва сафар йўналишини олдиндан белгилаб олишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги Оҳангарон дарёсида 1 аёл оқиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: