USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда такси нархлари ошгани юзасидан ўрганиш бошланди

112 марта
Ўзбекистонда такси нархлари ошгани юзасидан ўрганиш бошланди

Ўзбекистонда такси агрегаторларининг хизмат нархлари ва инсофсиз рақобатни амалга ошириши аломатлари бўйича ўрганишлар бошланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги кунларда йирик такси агрегаторлари фаолиятида кузатилаётган техник носозликлар оқибатида бошқа рақобатчи бўлган агрегаторларда ҳам такси хизмати нархлари тиғиз вақтларда бир неча баробаргача қимматлашгани жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан такси агрегаторларининг хизмат нархлари ва инсофсиз рақобатни амалга ошириши аломатлари бўйича ўрганишлар бошланган.

Ўрганиш давомида такси хизматлари нархларининг оширилиши асослилиги ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан такси агрегаторларидан:

  • дастурда такси хизматлари нархларини шакллантирувчи алгоритм созламаларини қайта кўриб чиқиш ва нархлар кескин ва сунъий тарзда ошишининг олдини олиш;
  • ҳайдовчиларнинг маблағларини ўз ҳисобларига ўтказишда вужудга келган носозликларни бартараф этиш;
  • асоссиз блокланган ҳайдовчиларни блокдан чиқариш чораларини кўриш;
  • ҳайдовчилар томонидан бажарилган буюртмалар учун тўлаб берилиши кўзда тутилган барча бонусларни қайта ҳисоб-китоб қилиб, тўлаб бериш;
  • “Рақобат тўғрисидаги” Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни амалга оширмаслик;
  • ҳайдовчилар ва истеъмолчилар учун 24 соат ишлайдиган техник ёрдам кўрсатиш марказларини узлуксиз фаолиятини таъминлаш.

Билдирилишича, рақобат муҳитидаги ҳар қандай ҳаракат истеъмолчилар манфаатларига зид бўлмаслиги, хизматлар нархи ва сифати эса адолатли ҳамда шаффоф тамойилларга асосланиши лозим.

“Қўмита агрегаторлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги ёки истеъмолчилар ҳуқуқлари поймол этилганлиги аниқланган тақдирда, ўрнатилган тартибда текшириш ўтказилиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда айрим мобил алоқа операторлари тариф нархларини оширишни режалаштираётгани ортидан Рақобат қўмитаси ушбу қарорларнинг асослилигини ўрганишни бошлаган эди.

Изоҳ қолдириш

    • Шомми 15 Oktyabr 2026 19:51
      Зу́р важни у́рганибдила , бензинни газни ургансин таксимиш жиддий муаммолар боку таксидан бошко

Мавзуга алоқадор: