USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини табриклади

179 марта

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини табриклади

Манба: “Daryo” / Madina Nurman
Президент Шавкат Мирзиёев 25 май куни мактаб битирувчиларини табриклади.

Табрикда қайд этилишича, 2026-йилда биринчи марта 11 минг нафардан ортиқ ўқувчилар мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомламоқда. Давлат раҳбари улар келажакда ҳам ўз тенгдошларига намуна бўлиб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.


Бу йил 171 нафар ёшлар дунёнинг етакчи университетларига, яна минглаб битирувчилар мамлакатдаги олийгоҳларга қабул қилинди.  Шавкат Мирзиёев уларни ва ота-оналари, устозларини бундай ютуқлари билан табриклади.


“Бугунги ҳаётимизда сизлар учун ўрнак бўладиган ютуқларимиз, ёш-ёш қаҳрамонларимиз кўп. Тўрт-беш йил олдин мактабни тугатган Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Абдуқодир Ҳусанов каби машҳур спортчиларимиз шахмат ва футбол оламида бутун дунёни қойил қолдирмоқда.Ёш кино ижодкорларимиз жаҳондаги обрўли кино анжуманларидан бири бўлган Канн фестивалида Гран-при мукофотини олишга сазовор бўлди. Куни кеча футбол бўйича миллий терма жамоамизни жаҳон чемпионатига катта тантана билан кузатдик. Барчамизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайдиган бундай ютуқлар илгари тарихимизда ҳеч қачон бўлмаган.

Кўряпсизларми, чин дилдан интилса, ҳаракат қилса, Янги Ўзбекистон ёшлари қандай буюк марраларни забт этишга қодир! Мен ишонаман, сизларнинг орангиздан ҳам ана шундай миллат қаҳрамонлари, Янги Ўзбекистон ифтихорлари етишиб чиқади!”, дейилади табрикда.

Давлат раҳбари камида биттадан хорижий тил ва замонавий касбни эгаллашга ҳаракат қилшга чақирди. Бу келажакка очилган эшик, қўшимча имконият ва рағбат бўлишини таъкидлади.

Президент катта мақсадлар қўйишдан ҳеч қачон қўрқмасликка, ишонч билан ҳамиша олға боришга чақирди. Барча ўқувчиларга бахт ва омад ҳамиша ёр бўлишини тилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: