Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда бюджетдан 643,2 млрд сўм ўмарган коррупцион схема фош этилди

274 марта

Ўзбекистонда бюджетдан 643,2 млрд сўм ўмарган коррупцион схема фош этилди 

Ўзбекистонда 643,2 миллиард сўм бюджет маблағини талон-торож қилиш билан боғлиқ йирик коррупцион схема фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти Солиқ бошқармаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда бир қатор маҳаллий ва қўшма корхоналарнинг масъул шахслари ўзаро тил бириктирган ҳолда қонунбузилишларга йўл қўйган.

Терговга қадар текширув материалларига кўра, Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш бўйича берилган 5,3 триллион сўмлик хизматлар қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилган бўлишига қарамасдан, ҚҚС суммалари электрон ҳисоб-фактураларга ноқонуний равишда киритилган.
Оқибатда бюджетда асоссиз равишда ҚҚС маблағи шакллантирилиб, ушбу маблағларнинг бир қисми “A.” МЧЖнинг ҳисоб рақамига қайтарилишига ҳамда “S.E.” МЧЖ ҚКСнинг давлат олдидаги кредиторлик қарздорликларининг йўқ қилинишига йўналтирилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур схема орқали 643,2 миллиард сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.


Билдирилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: