Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қирғизистонда 34 кг наркотикни Ўзбекистонга олиб кетаётганлар ушланди

35 марта

Қирғизистонда 34 кг наркотикни Ўзбекистонга олиб кетаётганлар ушланди

Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудуди орқали 34 кг наркотикни Ўзбекистонга олиб кетаётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур жиноят иши Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва сотиш учун жавобгарликни назарда тутувчи 282-моддаси билан тергов қилинмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига 1993 йилда туғилган фуқаро Э.Э.Й. кейинчалик сотиш мақсадида Тожикистондан Қирғизистонга кўп миқдорда “гашиш” олиб киришни ташкил қилгани ҳақида маълумот келиб тушган.


Гумонланувчи гиёҳванд моддаларни сотишга уринаётган вақтида қўлга олинган. Тинтув давомида ИИВ ходимлари унинг ёнидан ва автомашинасидан сариқ рангли ёпишқоқ лента (скотч) билан ўралган учта ўрамни топган. Мусодара қилинган модданинг умумий вазни тахминан уч килограммни ташкил этган. Кейинчалик, қўлга олинган шахснинг яшаш жойида ўтказилган тинтув давомида умумий вазни 31 килограмм 398 грамм бўлган, ичида гиёҳвандлик моддаси бўлган яна 31 та худди шундай ўрам топилган. Шу тариқа, мусодара қилинган гиёҳванд моддалар партиясининг умумий вазни 34 килограмм 448 граммни ташкил этган.

Ҳозирги вақтда мусодара қилинган моддаларнинг аниқ таркибини белгилаш учун суд-кимёвий экспертизаси тайинланган. Тергов халқаро наркотрафик канали мавжудлиги тўғрисидаги версияни кўриб чиқмоқда. ИИВ маълумотларига кўра, гиёҳванд моддалар Тожикистондан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга олиб ўтилаётган бўлган.

Ўзбекистонда ҳам қўшимча тезкор тадбирлар ўтказилган. Натижада Ўзбекистон куч тузилмалари 14 килограмм гашиш ва бир килограмм “опий”ни мусодара қилган ҳамда ушбу жиноий гуруҳ фаолиятига алоқадорликда гумон қилинаётган 1995 йилда туғилган фуқаро Х.Т.Т.ни қўлга олган. Ҳозирда гиёҳванд моддаларни етказиб бериш каналининг барча иштирокчилари ва уларни ташиш йўналишлари аниқланмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: