USD: 12,013 so'm EUR: 13,831 so'm RUB: 164 so'm GBP: 16,010 so'm CNY: 1,771 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,013 so'm EUR: 13,831 so'm RUB: 164 so'm GBP: 16,010 so'm CNY: 1,771 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Германияда ўзбекистонликлар учун Шенген визаларини ноқонуний олиб берганликда гумон қилинаётган гуруҳ фош этилди

38 марта

Германияда ўзбекистонликлар учун Шенген визаларини ноқонуний олиб берганликда гумон қилинаётган гуруҳ фош этилди

Манба: Getty Images
Германияда Ўзбекистон фуқаролари учун ноқонуний равишда Шенген визаларини расмийлаштириб берганликда гумон қилинаётган халқаро гуруҳга қарши йирик махсус операция ўтказилди. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар бермоқда.

Германия прокуратурасининг маълум қилишича, тергов доирасида чет элликларни ноқонуний олиб кириш, мамлакатда ноқонуний яшашни ташкил этиш, виза олишда фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатлари ўрганилмоқда.
Мазкур иш бўйича Германиянинг Ҳессен ва Қуйи Саксония федерал ерларидаги еттита манзилда тинтув ўтказилган. Операцияга 220 нафарга яқин федерал полиция ходими жалб қилинган.
“Терговчилар эътиборида асосан Ўзбекистон фуқароларидан иборат бўлган, халқаро миқёсда фаолият юритган гуруҳ турибди. Тинтувлар давомида 12 нафар гумонланувчи аниқланган. Шунингдек, Германияда ноқонуний яшаётган яна 9 нафар шахс ҳам текширувга олинган”, дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчилар иш излаб Европага кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун қисқа муддатли Шенген визаларини расмийлаштириб берган. Бунинг учун улар давлат идораларига ёлғон маълумотлар тақдим этган ва сохта ҳужжатлардан фойдаланган.

Тергов материалларида қайд этилишича, Германияга кириб келган шахсларга кейинчалик қалбаки Европа Иттифоқи ҳужжатлари ҳам берилган. Ушбу ҳужжатлар ёрдамида банк ҳисобварақлари очилган, мобил телефон рақамлари фаоллаштирилган, шунингдек, турли давлат идоралари ва суғурта тизимларида рўйхатдан ўтиш ишлари амалга оширилган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, гуруҳ камида 76 нафар Ўзбекистон фуқароси учун виза расмийлаштирган бўлиши мумкин. Бир дона виза учун 2 минг евро, авиачипта учун яна 2 минг евро, қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси учун эса 400 евро талаб қилинган.
Тинтувлар давомида турли Европа давлатларига тегишли деб тахмин қилинаётган сохта шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари, 20 дан ортиқ мобил телефон ва иккита ноутбук мусодара қилинган. Шунингдек, банк, суғурта ва рўйхатдан ўтишга оид ҳужжатлар ҳам олиб қўйилган.

Маълум қилинишича, тергов 2025 йил октябрь ойида Прагадан Амстердамга йўл олган халқаро автобусда Ўзбекистон фуқаросининг текширилиши ортидан бошланган. Унинг юклари орасидан бир нечта сохта Латвия шахсий гувоҳномалари ва қалбаки Польша ҳайдовчилик гувоҳномаси топилган. Шундан сўнг терговчилар ноқонуний схема ортида турган шахсларни аниқлашга киришган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Германия прокуратураси асосий гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: