USD: 12,013 so'm EUR: 13,831 so'm RUB: 164 so'm GBP: 16,010 so'm CNY: 1,771 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,013 so'm EUR: 13,831 so'm RUB: 164 so'm GBP: 16,010 so'm CNY: 1,771 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Дам олиш кунлари ҳарорат 37 даражагача кўтарилади

64 марта

Дам олиш кунлари ҳарорат 37 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 
Бугун кундузи Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 28-33 даража атрофида, жанубда 34-36 даражагача бўлади. 
6-7 июн кунлари Республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 6 июнда Фарғона водийси вилоятлари ва 7 июнда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 
Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда аста-секинлик билан кўтарилиб, якшанба куни кундузи 34-37 даражагача етади. 
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Республиканинг шимолида 7 июнда 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. 
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5-7 июн кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел сув-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. 
Тошкентда: бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 30-32 даража бўлади. 
Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунига ҳарорат шанба куни 30-32 даража, якшанба куни 34-36 даража бўлади. 
Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: