USD: 12,013 so'm EUR: 13,831 so'm RUB: 164 so'm GBP: 16,010 so'm CNY: 1,771 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,013 so'm EUR: 13,831 so'm RUB: 164 so'm GBP: 16,010 so'm CNY: 1,771 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

КХДР махфий сувости қуролини ишлаб чиқмоқчи

41 марта

КХДР махфий сувости қуролини ишлаб чиқмоқчи

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қизи Ким Чжу Э билан бирга машғулотлар ўтказаётган 5 минг тонналик “Кан Гон” эсминецига ташриф буюрди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига таяниб, “Associated Press” хабар берди.

КХДР раҳбари ўз ташрифи давомида Ҳарбий-денгиз флоти шу йилнинг бошида тасдиқланган мамлакат мудофаасини ривожлантириш бўйича янги беш йиллик режанинг асосий йўналиши эканлигини маълум қилган. Ушбу режага кўра, мамлакатда сув сиғими 10 минг тонна бўлган эсминецлар ясалади ва “махфий сувости қуроли” ишлаб чиқилади.

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, ҳарбий-денгиз кучлари ядровий тийиб туриш тизимида янада муҳимроқ рол ўйнаши ҳамда “сув остида ёки сув устида исталган вақтда душманга қақшатқич зарбалар беришга” қодир бўлиши керак.


У, шунингдек, денгизчиларнинг бошқарув маҳоратини юқори баҳолаган ва кеманинг ҳаракатчанлиги тезкор талабларга жавоб беришидан “катта мамнуният” билдирган.

“Associated Press”нинг қайд этишича, “Кан Гон” ўтган йили КХДР томонидан тақдим этилган иккита эсминецнинг иккинчисидир. Биринчиси “Чхве Хён” бўлиб, Ким унинг ишлаб чиқилишини ҳаракат радиусини кенгайтириш ва олдиндан огоҳлантирувчи зарбалар бериш имкониятларини ошириш йўлидаги муҳим қадам деб атаган. Ушбу кемалар турли хил қурол тизимларини, жумладан, зенит ва кемаларга қарши тизимларни, шунингдек, ядровий каллакларни ташишга қодир бўлган баллистик ва қанотли ракеталарни жойлаштириш учун мўлжалланган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: