USD: 12,014 so'm EUR: 13,859 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,059 so'm CNY: 1,773 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,014 so'm EUR: 13,859 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,059 so'm CNY: 1,773 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Кешбэк ўпқони: Бюджетдан яна 3,2 млрд сўм ўмарилди

213 марта

Кешбэк ўпқони: Бюджетдан яна 3,2 млрд сўм ўмарилди

Фарғона вилоятида “Soliq Mobile” иловаси орқали 3,2 миллиард сўм маблағларни кешбэк сифатида талон-торож қилган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлишича, фуқаролар М.Х., М.Х., ва К.И. ўзаро тил бириктириб, Telegram ижтимоий тармоғида турли номдаги гуруҳлар ташкил этган. Улар тузган гуруҳлари орқали 7 та МЧЖларга тегишли харид чеклари учун жисмоний шахсларга 1 фоизли ва ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахсларга 12 фоизли кешбэк суммасини онлайн тарзда сотиш билан шуғулланиб келган. Мазкур 7 та МЧЖлар томонидан ҳеч қандай молиявий алоқалар амалга оширилмаган бўлса-да, гўёки 3,3 триллион сўмлик маҳсулотлар ва хизматлар харид қилинганлиги ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган. 


Шундан сўнг, гўёки савдодан тушган пулларни онлайн назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотганлиги ҳақида харид чекларини чиқариб берган. Бунда 211 584 нафар фуқарога “Soliq Mobile” иловаси орқали кешбэк сифатида 28,5 миллиард сўм ҳисобланган, шундан тўлаб берилган 3,2 миллиард сўмни бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: