USD: 11,982 so'm EUR: 13,880 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,081 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 24 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,262 so'm USD: 11,982 so'm EUR: 13,880 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,081 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 24 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,262 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Боғотда 2 фарзандига 54 миллион сўмдан ортиқ алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди

64 марта
Боғотда 2 фарзандига 54 миллион сўмдан ортиқ алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди

Мажбурий ижро бюроси (МИБ) органлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ суд қарорлари ижросини таъминлаш, фарзандлари олдидаги мажбуриятларидан бўйин товлаб юрган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Навбатдаги ана шундай тадбир давомида ўз вақтида алимент тўламай келган масъулиятсиз ота жавобгарликка тортилди.

Икки йиллик қарздорлик: 54,2 миллион сўм!
Маълум бўлишича, МИБ Боғот тумани бўлими иш юритувида бўлган қарздор Б.Х.дан фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2022 йил 3 августдаги буйруғига асосан, ундирувчи Г.С. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулини тўлаб бориш белгиланган эди.

Бироқ, ота ушбу мажбуриятни бажаришдан мунтазам равишда бўйин товлаб келган. Оқибатда, 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 июнга қадар бўлган давр ичида унинг алиментдан бўлган қарздорлиги 54,2 миллион сўмни ташкил қилган.

Жазонинг муқаррарлиги таъминланди

Қарздор Б.Х.дан алимент пулларини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (МЖтК) 47⁴-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани судига юборилди.

Суднинг 2026 йил 10 июндаги қарори билан қарздор Б.Х.га 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва қонун устуворлиги ҳамда жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

МИБ Боғот тумани бўлими ота-оналарни фарзандлари олдидаги ҳам моддий, ҳам маънавий бурчларини унутмасликка чақиради. Қонунни бузиш ва мажбуриятдан қочиш, барибир, жавобгарликка етаклайди.

Қудрат Жуманиёзов
Бюронинг Боғот тумани бўлими давлат ижрочиси

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: