USD: 12,012 so'm EUR: 13,935 so'm RUB: 166 so'm GBP: 16,115 so'm CNY: 1,778 so'm KZT: 25 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,012 so'm EUR: 13,935 so'm RUB: 166 so'm GBP: 16,115 so'm CNY: 1,778 so'm KZT: 25 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШга киритилмаган ҳакам FIFA’дан тўлиқ товон пули олади

75 марта
АҚШга киритилмаган ҳакам FIFA’дан тўлиқ товон пули олади

Сомалилик ҳакам Умар Артан АҚШдаги иммиграция муаммолари сабабли 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ишлай олмаган бўлса-да, FIFA унга тўлиқ компенсация тўлаб беради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

34 ёшли ҳакам билан боғлиқ воқеа турнир давомида энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бирига айланди. Артан мусобақада фаолият юритиш учун Майами халқаро аэропортига етиб келган, аммо АҚШ расмийлари томонидан 11 соат давомида сўроқ қилинганидан кейин мамлакатга киришига рухсат берилмаган.

Маълум қилинишича, АҚШ расмийлари уни террорчилик гуруҳлари билан алоқадор шахслар билан боғлиқликда гумон қилган. Артан эса, бу айбловларни қатъий равишда рад этган.

“Менда барча зарур ҳужжатлар бор эди. Визам ҳам тўғри расмийлаштирилган. Мен фақат ҳаётимдаги энг катта орзуим – Жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариш имкониятини рўёбга чиқариш учун келгандим”, дейди ҳакам.

Сўроқ жараёнида ундан “Аш-Шабаб” гуруҳи ҳақида ҳам бир неча бор сўралган. Артан эса, ушбу ташкилот ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирган.

Кейинчалик у Туркияга учувчи рейсга чиқарилган. FIFA вакиллари уни Истанбулда кутиб олиб, Могадишога қайтишида амалий ёрдам кўрсатган.

Гарчанд Артан бирорта ҳам ўйинда ишламаган бўлса-да, FIFA унга белгиланган ҳақни тўлиқ тўлаб беради. Бироқ компенсациянинг аниқ миқдори турнир якунига қадар ошкор этилмайди.

Маълумот учун, Умар Артан сўнгги йилларда халқаро майдонда катта муваффақиятларга эришди. У 2025 йилда Африка футбол конфедерацияси (CAF) томонидан эркаклар ўртасида “Йилнинг энг яхши ҳаками” деб топилди. Шунингдек, у Африка Чемпионлар лигаси финалидаги “Пирамидс” ва “Мамелоди Сандаунз” жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсни бошқарган илк сомалилик ҳакам сифатида тарихга кирган.

Бундан ташқари, FIFA унга Чилида бўлиб ўтган U-20 Жаҳон чемпионати учрашувларини, жумладан, учинчи ўрин учун баҳсни ишониб топширган. Артан кетма-кет икки марта Африка Миллатлар Кубоги ўйинларида ҳам фаолият юритган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: