USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев Тошкентга тўхтаб ўтган Малайзия Бош вазири билан учрашди

39 марта
Шавкат Мирзиёев Тошкентга тўхтаб ўтган Малайзия Бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтда қисқа муддат тўхтаб ўтган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Самимий мулоқот чоғида Ўзбекистон – Малайзия муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, олий даражадаги ўзаро ташрифлар натижасида икки мамлакат ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилган. Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошган, қўшма корхоналар сони эса 50 тага етган.

Давлат раҳбари айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турган Малайзиянинг “Петронас” корпорацияси делегацияси билан музокаралар муҳимлигини таъкидлаб, нефть-кимё, юқори технологиялар, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика ва бошқа устувор йўналишлардаги стратегик лойиҳаларни жадаллаштириш зарурлигини қайд этган.

Шунингдек, ислом молияси, ҳудудлараро алоқалар, зиёрат туризми, тўғридан-тўғри авиақатновларни кўпайтириш ҳамда маданий алмашинувларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Анвар Иброҳимни Ўзбекистонга алоҳида ташриф билан келишга таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустинни қабул қилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: