USD: 12,058 so'm EUR: 13,819 so'm RUB: 164 so'm GBP: 15,959 so'm CNY: 1,781 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,283 so'm USD: 12,058 so'm EUR: 13,819 so'm RUB: 164 so'm GBP: 15,959 so'm CNY: 1,781 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,283 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эрон ЖЧдаги қийинчиликлар юзасидан FIFA’га шикоят йўллади

103 марта
Эрон ЖЧдаги қийинчиликлар юзасидан FIFA’га шикоят йўллади

Эрон футбол федерацияси (FFIRI) миллий терма жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида дуч келаётган чекловлар юзасидан FIFA’га расмий шикоят киритишини маълум қилди. Бу ҳақда федерация баёнотига таяниб, “The Telegraph” нашри хабар берди. 

Эрон томонининг норозилиги жамоага АҚШ ҳудудига Бельгияга қарши ўйиндан атиги бир кун олдин киришга рухсат берилгани билан боғлиқ. Ушбу учрашув жорий йилнинг 21 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да бошланиши режалаштирилган.

“Эрон футбол федерацияси бундай чекловлар мусобақа иштирокчилари учун тенг шароит яратиш тамойилига зид деб ҳисоблайди. Бу ҳолат жамоанинг тайёргарлик жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис федерация расман норозилик билдиради ва тегишли тартибда FIFA’га шикоят юборади”, дейилади FFIRI баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги илк учрашувида Янги Зеландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Калифорния штатидаги Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтган баҳсдан сўнг жамоа режадагидай АҚШда қолиш ўрнига Мексиканинг Тихуана шаҳридаги йиғинига қайтишга мажбур бўлган.

Бош мураббий Амир Ғаленойи Янги Зеландияга қарши ўйиндан кейин ўз жамоасини турнирдаги “энг руҳий тушкун ҳолатдаги жамоа” деб атаган.

Маълумот учун, Эроннинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки бир неча ой давомида ноаниқ бўлиб келди. Федерация терма жамоа иштирокидаги АҚШда ўтказилиши режалаштирилган учрашувларни Мексикага кўчиришга уринган, аммо бу ташаббус қўллаб-қувватланмаган.

Шунингдек, Эрон делегациясининг 15 нафар аъзосига АҚШ визаси берилмагани хабар қилинган. Кейинчалик уларнинг тўрт нафари апелляция орқали виза олишга муваффақ бўлган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: