USD: 11,990 so'm EUR: 13,738 so'm RUB: 162 so'm GBP: 15,862 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,265 so'm USD: 11,990 so'm EUR: 13,738 so'm RUB: 162 so'm GBP: 15,862 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,265 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонликларга хорижий компаниялар акцияларини сотиб олиш осонлашади

34 марта
Ўзбекистонликларга хорижий компаниялар акцияларини сотиб олиш осонлашади

Ўзбекистонликлар учун хорижий компаниялар акцияларини сотиб олиш осонлашмоқда. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг жорий йил 2 июнь куни қабул қилинган ва 15 июнь куни рўйхатдан ўтказилган “Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарорида сўз боради.  

Унга кўра, бир календарь йил давомида жисмоний шахслар томонидан 10 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлмаган суммада чет элда инвестиция фаолиятини амалга ошириш – чет элдаги корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш ёки улушли иштирок этишга рухсат берилади. 

Бунда жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида инвестиция воситачиларининг ҳисобварақларини тўлдириш имконияти билан чет элдаги брокерлик ёки инвестиция ҳисобварақларини тўлдириш учун пул маблағларини ўтказиш Президентнинг 2025 йил 18 декабрдаги “Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ фақат тегишли лицензияга эга бўлган инвестиция воситачилари иштирокида амалга оширилади.

Шунингдек, бир календарь йил давомида устав капиталида давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг шуъба ташкилотлари томонидан 100 000 АҚШ доллари, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар томонидан 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлмаган суммада чет элда инвестиция фаолиятини амалга ошириш – чет элдаги корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш ёки улушли иштирок этиш, чет элда филиаллар, ваколатхоналар ва савдо уйлари фаолиятини ташкил этишга рухсат этилади.

Шу билан бирга, энди бир календарь йил давомида устав капиталида давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг шуъба ташкилотлари томонидан 50 000 АҚШ доллари, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар томонидан 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлмаган суммада чет элдаги ўз филиаллари ва ваколатхоналарини айланма маблағлар билан тўлдириш мумкин.

Ҳужжатга кўра, резидентлар хориждаги инвестиция фаолияти бўйича маълумотларни ҳар чоракда хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиши шарт. Маълумотлар ўз вақтида берилмаган тақдирда бундай операциялар вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: