USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

5G тезлигида: Mobiuz Фарғона водийсида мобил алоқани ўзгартирмоқда

4 марта
5G тезлигида: Mobiuz Фарғона водийсида мобил алоқани ўзгартирмоқда

Mobiuz мобил алоқа оператори Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида тармоқни кенгайтиришни давом эттирмоқда.

5G’га катта эътибор

Фарғона водийсида Ўзбекистон аҳолисининг сезиларли қисми (тахминан учдан бир қисми) яшайди. Бу уяли алоқа тармоқларининг ўтказувчанлик қобилиятига алоҳида талаблар қўяди. Миллионлаб абонентлар исталган пайтда видео-контентни ортиқча кутишларсиз томоша қилиши, пул ўтказиши, қўнғироқ қилиши ва смартфондаги бошқа барча амалларни бажариши муҳим.

Сўнгги бир ярим йил давомида Mobiuz 5G тармоқларини фаол жорий этиб келмоқда. Ҳозирги вақтда Фарғона водийсидаги шаҳар ва туманларда 300 дан ортиқ 5G таянч станциялари фаолият юритмоқда. 2026-йил январь – июнь ойларида 5G Андижон вилояти Шаҳрихон туманида, Наманган вилояти Чуст туманида биринчи марта ишга туширилди, шунингдек, Фарғона шаҳрида қамров кенгайтирилди.

Технологияга бўлган ҳақиқий талабни интернет-трафик яққол кўрсатиб турибди. Бир ярим йил ичида Фарғона водийсидаги 5G тармоқларида фойдаланиладиган маълумотлар ҳажми 600 баробарга ошди ва ортиб бормоқда.

4G LTE’га юқори талаб

Шу билан бирга, барча тармоқларда мобил интернетдан фойдаланиш даражаси ортиб бормоқда. 2026-йил июнь ойида 2025-йил декабрь ойига нисбатан Mobiuz абонентлари Андижон вилоятида 14 фоиз, Наманган вилоятида 5 фоиз, Фарғона вилоятида эса 4 фоиз кўпроқ мобил интернетдан фойдаланмоқда.

Ушбу кўрсаткичлар Mobiuz инфратузилмасининг ривожланиши билан бевосита боғлиқ. 2026-йил бошидан буён Фарғона водийсида 130 дан ортиқ янги 4G LTE таянч станциялари ишга туширилди. Янги объектлар Андижон вилоятининг Асака, Марҳамат туманларида, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида, Фарғона ва Марғилон шаҳарларида, Наманган вилоятининг Чуст, Тўрақўрғон туманларида, Наманган шаҳрида ва бошқа кўплаб ҳудудларда пайдо бўлди.

Шунингдек, уч вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўнлаб таянч станциялар модернизация қилинди. Шу билан бирга компания магистрал инфратузилма бўйича ишларни олиб борди.

Экранда сезилаётган барқарорлик

Олиб борилаётган ишлар абонентларнинг кундалик ҳаётига бевосита таъсир кўрсатмоқда: видео ва иловалар тезроқ юкланмоқда, видео-қўнғироқлар ва тўловлар барқарор амалга оширилмоқда, айрим туманларда эса биринчи марта 5G тармоғининг ҳақиқий имкониятлари намоён бўлмоқда. Мобил интернет сифатининг яхшиланаётганини нафақат хизматлардан фойдаланишда сезиш мумкин, балки Speedtest.net, fast.com ва бошқа махсус сервислар ёрдамида текшириш ҳам мумкин.

Mobiuz республиканинг барча ҳудудларида инфратузилмани ривожлантиришга сармоя киритишни давом эттирмоқда. Кейинги материалда Mobiuz Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида олиб борилган ишлар ҳақида сўз юритади.

Компания ҳақида кўпроқ янгиликларни pr.mobi.uz сайтида ўқинг.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: