USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда 9 май парадида ҳарбий техникалар қатнашмайди – ОАВ

140 марта

Россияда 9 май парадида ҳарбий техникалар қатнашмайди – ОАВ

Россия расмийлари жорий йил 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган анъанавий Ғалаба паради маросимини сезиларли даражада қисқартириши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, россиялик элиталар ҳақидаги “Соучастники” китоби муаллифи, журналист Александра Прокопенко маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, бу йилги парад ҳарбий техникаларсиз ўтиши мумкин: Қизил майдон бўйлаб фақат пиёда колонналар марш билан ўтади. Парад меҳмонлари сони анъанавий бир неча минг кишидан бир неча юз кишигача қисқаради, бутун маросим эса бир соатдан камроқ вақт олиши мумкин.

Прокопенконинг ёзишича, пропаганда бу дастлабки режа бўлганини ва параднинг қисқартирилиши дронлар хавфи билан боғлиқ эмаслигини иддао қилади.

Бундан олдин Z-блогерлар анъанавий парад бутунлай бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берган. “Fighterbomber” канали муаллифи Илья Туманов апрель ойи бошида параднинг ҳаво қисми машғулотлари бекор қилинганини айтган. Унинг сўзларига кўра, машғулот 5 апрелда бўлиши керак эди, бироқ ҳарбийлар “махсус кўрсатма бўлгунга қадар” доимий дислокация пунктларига қайтиш ҳақида буйруқ олган.

Шунингдек, бу йил Москвада одатда 9 майдан камида икки ҳафта олдин бошланадиган биринчи машғулот ҳали эълон қилинмаган. Одатда машғулотлар Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида бошланади, апрелнинг 20-саналарига келиб Москва транспорт департаменти парад машғулотлари сабабли йўллар ёпиладиган саналарни эълон қиларди ва йўлларга махсус белгилар чизиларди. Бироқ бу йил 27 апрелга қадар бу ишларнинг бирортаси амалга оширилмаган.
Март ойи охирида Кремль параднинг бош машғулоти 7 майда бўлиб ўтишини маълум қилган. 27 апрель куни Президент матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг ёнига парадга келадиган хорижий етакчилар номини айта олмаган. 

“Кейинроқ хабар берамиз”, деб ваъда берган Песков. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: