USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Тревога”. Литва Президенти дрон ҳужумидан қочиб, бункерга яширинди

219 марта

“Тревога”. Литва Президенти дрон ҳужумидан қочиб, бункерга яширинди

Жорий йилнинг 19 май куни Литва Президенти Гитанас Науседа ва Бош вазир Инга Ругинeне Хавсизлик хизматининг дрон ҳужумлар ҳақидаги огоҳлантириш сигналидан сўнг ҳукумат аъзолари билан махсус бункерга яширинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Огоҳлантириш сигнали пойтахт Вильнюс бўйлаб эълон қилинган. Шундан сўнг, бутун пойтахтда ҳаракатланиш тўхтатилган. Одамлар махсус хизмат ҳодимлари томонидан хавфсиз ҳудудлар, жумладан, ерости метроси ва тунелларга жойлаштирилган. Бутун мамлакат бўйлаб тревога ҳолати эълон қилинган. Хаво ҳудудлари ёпилиб, барча авиарейслар бекор қилинган.
Маҳаллий ОАВга кўра, сигналдан сўнг Литва парламенти ходимлари ва депутатлар ҳам парламент биносидаги хавфсизлик бункерига яширинган. Қайд этилишича, ўша куни Эстония ҳам ўз ҳудудига учиб келаётган Россиянинг Украинага йўналтирган дронини уриб туширган. Хавфсизлик хизмати мутахассисларининг айтишича, тревогага сабаб бўлган учоқ Украинанинг Россия томонга йўллаган “изидан чиқиб кетган” дрони бўлиши мумкин.

“Мудофаа вазирлиги тезкор хавфсизлик тревогасини эълон қилади. Дарҳол хавфсиз жойга яширининг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Ҳукуматнинг янги тавсия ва маълумотларини кутинг,” дейилади мамлакат Мудофаа вазирлигининг огоҳлантириш хабарида.
Вазирликнинг билдиришича, мамлакат ҳудудига ҳарбий дрон қулаши мумкинлиги ҳақидаги хабар қўшни Беларусь томонидан Хавфсизлик хизматларига етказилган. Шуниндек, НАТОга кўра, Вильнюс шаҳридаги тезкор тревога эълон қилинганидан сўнг ташкилот Литвага издан чиққан дронни уриб тушириш учун ўз самалётларини юборган. Аммо ҳеч қандай дрон уриб туширилмаган.

Украина ҳукумати ушбу ҳодисадан сўнг “Россияни атайлаб Украина дронларини Болтиқбўйи давлатларига йўналтириш”да айблаб, Литва ва Эстониядан келтирилган ноқулай ҳолат учун узр сўраган.

“Бундай кутилмаган ҳолатлар учун дўстларимиз Литва ва Эстония халқидан узр сўраймиз. Мудофаа кучларимиз бундай ҳолат яна такрорланмаслиги учун қўлидан келганини қилади,” дейилади Украина Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: