Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қирғизистонда Starlink интернети ишга тушди

90 марта

Қирғизистонда Starlink интернети ишга тушди

Манба: Spacetek
Starlink сунъий йўлдош интернети Қирғизистон ҳудудида расман ишга тушди. Сервиснинг расмий харитасида ушбу мамлакат хизматдан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган ҳудуд сифатида белгиланди.

Starlink сайтида фойдаланувчилар аниқ манзилни киритиб, ўз ҳудудларида интернетга уланиш имконияти бор-йўқлигини текшириши мумкин. Сервис танланган локация учун мавжуд тариф режаларини кўришни ҳам таклиф қилмоқда. Қирғизистонда Starlink ускуналар тўплами нархи 36 270 сом (тахминан 415 доллар) этиб белгиланган. Starlink’нинг ишга туширилиши симли ёки мобил интернет барқарор ишламайдиган ёхуд умуман мавжуд бўлмаган Қирғизистон чекка қишлоқлари ва тоғли ҳудудлари учун муҳим ютуқдир.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон биринчилардан бўлиб сунъий йўлдош интернетига уланди. Хусусан, ушбу хизмат қўшни давлатда 2025 йил 13 август куни ишга тушган эди. Дастлаб Қозоғистонда у синов (пилот) режимида ишлади ва асосан чекка қишлоқ мактабларини интернет билан таъминлади.Кейинчалик хизмат барча фойдаланувчилар учун очилди. Айни пайтда мамлакатда ойлик Starlink интернети нархи 31 000 тенге (тахминан 65 доллар)ни, ускуналар тўплами эса 201 000 тенге (тахминан 427 доллар)ни ташкил этади. Тожикистонда ҳам ушбу хизмат мавжуд.

Ўзбекистонда қачон ишга тушади?

SpaceX компанияси 2022 йилда Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирган эди. Starlink’нинг расмий харитасига кўра, Ўзбекистонда хизматни 2026 йилдан бошлаб йўлга қўйиш режалаштирилган. Аввалроқ бу муддат 2023 йил деб кўрсатилган, кейинчалик 2025 йилга ва яна бир йилга чўзилган. Қўшни Туркманистонда ҳам 2026 йилдан ишга тушиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, Starlink — 2015 йилда ишлаб чиқилган глобал сунъий йўлдош интернет тизими бўлиб, унинг асосий мақсади дунёнинг исталган нуқтасида, жумладан, энг чекка ва инфратузилмасиз ҳудудларда ҳам юқори тезликдаги интернетни таъминлашдан иборат. Ҳозирда тармоқ 100 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: