USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжиди бошқарувини Иорданиядан тортиб олмоқчи — ОАВ

99 марта

АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжиди бошқарувини Иорданиядан тортиб олмоқчи — ОАВ

Манба: The Review of Religions
АҚШ ва Исроил Қуддусдаги муқаддас Ал-Ақсо масжиди мажмуаси устидан Иорданиянинг тарихий васийлик (бошқарув) ҳуқуқини бекор қилиш устида фаол иш олиб бормоқда. Томонлар мажмуада Исроил манфаатларига мос келадиган янги тартиб ўрнатишни режалаштиряпти. Бу ҳақда бир қанча манбаларга таяниб Middle East Эе нашри хабар берди.

АҚШ, Иордания, Фаластин ва Форс кўрфази
давлатларидаги манбаларнинг билдиришича, бунинг ортида Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳамда АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Ҳакаби турибди. Режага кўра, Иордания қўллаб-қувватлайдиган Ислом вақфи бошқаруви тугатилади. Исроил ҳукумати томонидан тузиладиган янги орган эса Ал-Ақсони “кўп динли марказ” деб эълон қилади.

Аноним қолишни сўраган расмийларнинг айтишича, бу яҳудийларга мусулмонлар зиёратгоҳига тенг ҳуқуқли кириш имконини беради. Шунингдек, у ерда яҳудийларнинг катта гуруҳ бўлиб ибодат қилишига расман рухсат берилади.

Бундан ташқари, Исроил масжидга имомлар ва хатибларни тайинлашда асосий сўз ҳуқуқига эга бўлади. Жума хутбаларининг мазмуни ҳам Исроил билан келишилиши керак бўлади. АҚШ расмийларидан бирининг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти Ал-Ақсодан мусулмонлик қиёфасини олиб ташлаб, уни учта иброҳимий дин (ислом, христианлик ва яҳудийлик) вакиллари келадиган туристик масканга айлантирмоқчи.

Таклифга биноан, араб давлатларига Ал-Ақсо мажмуасини навбатма-навбат назорат қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Ушбу режа билан Баҳрайн, Миср, Марокаш ва БАА таништирилган. Бироқ Иорданиянинг яқин иттифоқчиси бўлган Саудия Арабистони бу таклифга кескин қарши чиққан.
Тарихий ва ҳуқуқий мақом
Иордания ҳукумат расмийси мамлакатнинг Қуддус борасидаги позицияси қатъий эканини ва унинг васийлик ҳуқуқи халқаро шартномалар, жумладан, 1994-йилдаги Исроил-Иордания тинчлик битими орқали тан олинганини эслатди.
Ал-Ақсо ўн йилликлар давомида халқаро келишувга мувофиқ фақат исломий маскан сифатида бошқариб келинган. 1967-йилги урушдан кейинги келишувга кўра, ички ишларни Ислом вақфи бошқарган, ташқи хавфсизликни эса Исроил назорат қилган. Мусулмон бўлмаганлар маълум соатларда зиёрат қилиши мумкин, аммо ибодат қилишига рухсат берилмайди. Яҳудийлар бу жойни Маъбад тоғи деб аташади.

“Иордания васийлиги минтақадаги барқарорликнинг асосидир. Уни бузиш тинчлик тамойилларини бузиш билан баробардир”, дейди Вақф кенгаши раиси ўринбосари Мустафо Абу Свай.
Фаластин ва Иордания расмийларига кўра, ушбу янги режа Ҳеброндаги Иброҳим масжидида қўлланган усулга ўхшайди. У ерда 1994-йилги қирғиндан кейин Исроил мажмуанинг 63 фоизини яҳудийларга, 37 фоизини мусулмонларга ажратиб берган эди.
Минтақавий муносабатлар ва радия

“Иордания ҳукуматининг АҚШ лойиҳасига қарши минтақадаги давлатлар кўмагига таянмоқчи. Саудия Арабистони васийлик ҳуқуқининг ўзгариши бутун минтақани кескинлаштириши мумкинлигини яхши тушунади”, дейилади хабарда.
Бироқ БАА ва Баҳрайн 2020-йилда Исроил билан муносабатларни нормаллаштирганидан бери у билан алоқаларни мустаҳкамлаб келмоқда. БАА ҳатто 2023-йилда черков, синагога ва масжидни ўз ичига олган кўп конфессияли марказ очган. Бу эса келажакда Ал-Ақсодаги ўзгаришларни қонунийлаштириш учун асос бўлишидан хавотирлар бор.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: