USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Ўзимни бу ерни эгасидай ҳис қиляпман”: Исроил вазири Ал-Ақсо масжиди ҳудудида ибодат қилди

138 марта

“Ўзимни бу ерни эгасидай ҳис қиляпман”: Исроил вазири Ал-Ақсо масжиди ҳудудида ибодат қилди

Манба: arxiv foto / Reuters
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир 12 апрель куни Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ҳудудига ташриф буюрди. У яҳудийларнинг мажмуага кириш имкониятини кенгайтиришни талаб қилди. Бу эса Иордания ва Фаластиннинг кескин танқидига сабаб бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ҳозирда Ал-Ақсо мажмуаси Иордания томонидан бошқарилади, бироқ масканга кириш ва чиқиш тўлиқ Исроил кучлари назоратида. Ўнлаб йиллар давомида сақланиб келаётган статус-квога кўра,яҳудийлар ва бошқа мусулмон бўлмаганларга белгиланган соатларда Шарқий Қуддусдаги мажмуага киришга рухсат берилади. Лекин уларга ибодат қилиш ёки диний рамзларни намойиш этиш тақиқланган.
Шунга қарамай, Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бир неча бор ушбу тартибга қарши чиқиб, яҳудийларнинг ибодат ҳуқуқини талаб қилган. 2024-йилда у ҳатто масжид ҳудудида синагога қуриш таклифини илгари сурган эди.
“Бугун мен ўзимни бу ернинг эгасидек ҳис қиляпман. Ҳали қилинадиган, ривожлантириладиган ишлар кўп. Мен бош вазирни (Биньямин Нетаньяхуни) тобора кўпроқ ҳаракат қилишга ундаяпман, янада юксалиб боришимиз керак”, деди миллий хавфсизлик вазири Бен-Гвир воқеа жойида суратга олинган ва идораси томонидан тарқатилган видеода.
Иордания Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Бен-Гвирнинг ташрифи статус-квони бузиши ва “муқаддас қадамжога нисбатан ҳурматсизлик, қораланадиган эскалация ва қабул қилиб бўлмайдиган провокация” эканини таъкидлади.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббосидораси бундай ҳаракатлар минтақани янада беқарорлаштириши мумкинлигини айтди. Бен-Гвирнинг матбуот котибига кўра, вазир яҳудий ташриф буюрувчилар учун мажмуага кўпроқ кириш ва ибодат қилиш рухсатини сўрамоқда. У миллий хавфсизлик вазири мажмуада ибодат қилганини ҳам қўшимча қилди.
Нетаньяху идораси мазкур ҳолатга изоҳ бермади. Бен-Гвирнинг аввалги шундай ташрифлари ва баёнотларидан сўнг, Исроил ҳукумати одатда статус-кво сақлаб қолинишини маълум қилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: