USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Афғонистонда муҳожирларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилди: 18 киши ҳалок бўлди

95 марта

Афғонистонда муҳожирларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилди: 18 киши ҳалок бўлди

Манба: vedomosti.ru
Афғонистон шарқида Покистондан қайтган афғон муҳожирларини олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида камида 18 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera маҳаллий расмийларга таяниб хабар берди.

Ҳодиса 30 май куни эрталаб Лағмон вилоятининг Қарғайи туманида содир бўлган. “Толибон” ҳукумати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, муҳожир оилалар ва уларнинг мол-мулки ортилган юк машинаси Сурхакан чорраҳаси яқинида йўлдан чиқиб кетган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Аминуллоҳ Шарифнинг айтишича, ҳайдовчи рулда ухлаб қолган ва оқибатда автомобил йўл четидаги жарликка қулаган.


Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида камида 10 нафар бола бор. Яна 30 дан ортиқ киши жароҳат олган, уларнинг айримларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Лағмон вилояти ҳокимлиги вакили Абдул Малик Ниёзийнинг сўзларига кўра, жабрланган оилалар аввал Кунар вилоятида
вақтинча яшаб келган ва Кобул томон йўл олган эди.
Жароҳатланганлар зудлик билан қўшни Нангарҳор вилоятидаги шифохоналарга етказилган. Уларнинг бир қисми реанимация бўлимида даволанмоқда.
Афғонистон марказий ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Забиҳуллоҳ Мужоҳид эса фожиадан чуқур қайғуда эканини билдириб, ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Шунингдек, Афғонистон Миллий табиий офатлар бошқармаси жабрланган оилаларга 730 минг афғоний (тахминан 10 минг доллар) миқдорида фавқулодда молиявий ёрдам ажратилишини маълум қилди.
Афғонистонда йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез содир бўлади. Бунга узоқ йиллик урушлар оқибатида йўлларнинг ёмон аҳволга келиб қолгани, транспорт воситаларининг эскиргани ва йўл ҳаракати қоидаларига етарли даражада риоя қилинмаслиги сабаб бўлмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён Покистондан 447 мингдан ортиқ афғон ватанига қайтган. Халқаро ташкилотлар Исломободнинг ноқонуний муҳожирларга қарши кампанияси туфайли кўплаб оилалар хавфли шароитларда, юк машиналарида сафар қилишга мажбур бўлаётганидан хавотир билдирмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: