USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Толибон” айримларга смартфондан фойдаланишни тақиқлади

41 марта

“Толибон” айримларга смартфондан фойдаланишни тақиқлади

“Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода гуруҳ аъзолари ва ҳукумат ходимлари учун смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаш бўйича янги оғзаки буйруқ берди. Бу ҳақда “Afghanistan International” хабар берди.

Ҳужжатда ушбу тақиқни бузганлар жиноятчи сифатида кўрилиши ва улар ҳарбий судга тортилиши мумкинлиги огоҳлантирилган.
Мазкур буйруқ “Толибон” томонидан мамлакатнинг саккиз ҳудудида фаолият юритувчи ҳарбий суд раҳбарларига тарқатилган. Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги бошқа гуруҳ аъзолари ҳам хабардор қилинган.

Ҳужжатга кўра, ҳарбий суд вакилларига буйруқни тўлиқ бажарилишини таъминлаш ва “Толибон” раҳбариятига унинг ижроси ҳақида кафолат бериш топширилган. Бундан ташқари, махсус назорат рўйхати тузилган бўлиб, унда ҳар бир назорат остидаги шахснинг исми, лавозими, иш жойи, мобил тармоғи ва телефон рақами қайд этилади.

Шунингдек, расмийларга ўз қўл остидаги ходимлар ва хизматчилар орасида ушбу буйруқ бажарилганини тасдиқлаш топширилган.
Аввалроқ, “Толибон” талабалар ва мадраса ўқувчиларига мактабга телефон олиб келмасликни буюрган.
Шунингдек, “Толибон” смартфонларни “мусулмонларнинг уч асосий душманидан бири” деб таърифлаган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: