USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Исроил ҳарбийлари икки нафар фаластинлик ўсмирни отиб ўлдирди

59 марта
Исроил ҳарбийлари икки нафар фаластинлик ўсмирни отиб ўлдирди
Исроил ҳарбийлари бугун, 22 июнь куни босиб олинган Ғарбий Соҳил ҳудудида икки нафар фаластинлик ўсмирни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Фаластин расмийларига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Фаластин оммавий ахборот воситалари ҳалок бўлганларнинг ёши 15 ва 19 да бўлганини хабар қилган. Бу маълумотни уларнинг қариндошларидан бири ҳам тасдиқлаган.

Исроил армияси маълумотига кўра, Кармей-Цур аҳоли пункти яқинида уч киши ёнувчи аралашмалар отиб, шиналарни ёққан. Ҳарбийлар уларга қарши ўқ узган, оқибатда икки киши ҳалок бўлган ва яна бири яраланган. WAFA эса учинчи шахс шифохонага ётқизилгани ва аҳволи барқарорлигини билдирган. Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти унинг ҳам 15 ёшда эканини маълум қилган.

Сўнгги ойларда Исроил ҳарбийлари Ғарбий Соҳилда тез-тез рейдлар ўтказмоқда ҳамда яҳудий аҳоли пунктлари яқинида жойлашган фаластин қишлоқларига ҳаракатланиш бўйича чекловларни кучайтирган. БМТ маълумотларига кўра, йил бошидан буён исроиллик кўчманчилар ва ҳарбийлар иштирокидаги ҳодисаларда камида 57 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Шу билан бирга, фаластинликлар ҳам Ғарбий соҳилда исроиллик ҳарбийлар ва кўчманчиларга қарши ҳужумлар уюштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил аскарлари томонидан Ғарбий Соҳил ҳудудида 7 ойлик чақалоқ отиб ўлдирилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: