USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Европа бизни танқид қилгунча, ўзини эплаб олсин – Эрдўғаннинг иттифоқчиси

56 марта
Европа бизни танқид қилгунча, ўзини эплаб олсин – Эрдўғаннинг иттифоқчиси

АҚШга қарамликдан қутулолмаган Европа Иттифоқи Туркияга қандай ривожланишни буюришга ҳақли эмас. Бу ҳақда Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг партиявий иттифоқдоши бўлган Миллатчилик ҳаракати партияси раиси Давлат Боғчали маълум қилди.

“Европа кўп йиллардан бери стратегик мухторият ҳақида гапирмоқда. Аммо ўша Европанинг ўзи ҳалигача ўзининг мудофаа, сиёсий ва иқтисодий тузилмасини Вашингтондан озод қила олмади. Бундай Европа қандай қилиб Туркияга сабоқ беришга журъат эта олади? Ўз хавфсизлигини АҚШ қарорлари билан боғлайдиганларнинг бизнинг сиёсатимизни шарҳлашга ҳаққи йўқ. Европа Иттифоқи Туркияга ривожланиш йўналишини белгилай олмайди”, дейди у парламентдаги “Жумҳур иттифоқи” фракцияси йиғилишида сўзлаган нутқида.

Боғчали шу тариқа Европарламентнинг Туркия билан муносабатлар ҳолати тўғрисидаги 2025 йилги ҳисоботига муносабат билдирди, унда, жумладан, республикада қабул қилинган суд қарорлари танқид қилинган. 

“Улар Туркия давлатининг хавфсизлик сиёсатини танқид қилишга журъат эта олмайдилар. Туркия суд тизими Брюссель маърузалари асосида қарор қабул қилмайди”, дейди сиёсатчи.

Боғчали Туркиянинг Европа Иттифоқи билан муносабатлари кеча бошланмагани ва бир неча ўн йиллардан бери давом этаётганини эслатган. 

“1993 йилги Қўшимча протокол, 1995 йилги Божхона иттифоқи тўғрисидаги битим, 1999 йилги Хельсинки саммитида номзод мақомини қабул қилиш ва 2005 йилда музокараларнинг бошланиши – буларнинг барчаси узоқ йўлдаги муҳим босқичлардир. Бироқ, Европа Иттифоқи Туркияга берган ваъдаларини бажариш ўрнига, баъзи аъзоларининг тор ўй-хаёллари, Кипр юнонларининг ветолари, сиёсий хурофотлар ва занглаган мафкуравий қолиплар учун ҳаракат қилмоқда. Виза режимини либераллаштириш йиллар давомида чўзилиб кетди. Божхона иттифоқини янгилаш тошбақалардек секинлик билан амалга оширилди. Музокаралар жараёнининг бандлари сиёсий сабабларга кўра тўсиб қўйилди. Туркия учун номзод мақоми кўпинча фақат қоғозда қолган”, дейди Боғчали.

Унинг қўшимча қилишича, 2018 йилдан бери аъзо бўлиш бўйича музокаралар деярли боши берк кўчага кириб қолган ва бундай шароитда Европарламент Туркияга ислоҳотлар, қонун устуворлиги ва яхши қўшничилик ҳақида маърузалар ўқиётгани кўрлик ва қонунсизликдир. 

Маълумот учун, Европарламентнинг Туркия бўйича 2025 йилги ҳисоботи Анқара ва Брюссель ўртасидаги мураккаб муносабатларни яна бир бор кун тартибига чиқарди. Европарламентнинг Ташқи ишлар қўмитаси ва маърузачи Начо Санчес Амор томонидан тайёрланган ушбу ҳужжатда асосий урғу Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолик жараёни “музлатилган” ҳолатда қолаётганига қаратилган.

Ҳисоботдан англашилишича, ЕИ Туркияни яқин келажакда ўз сафида тўлақонли аъзо сифатида кўрмаяпти. Демократия, инсон ҳуқуқлари ва суд мустақиллиги борасидаги “орқага кетишлар” сабабли расмий аъзолик музокаралари амалда ўлик нуқтага келиб қолган.

Сиёсий келишмовчиликларга қарамай, ҳар икки томон бир-бирига муҳтож. ЕИ учун Туркия — миграция инқирозини жиловлаб турувчи қалқон, НАТОдаги муҳим иттифоқчи ва йирик савдо шеригидир. Шу сабабли, Божхона иттифоқини янгилаш ва виза режимини енгиллаштириш каби иқтисодий лойиҳалар барибир кун тартибида қолади.

Ҳисобот Брюссель ва Анқара ўртасидаги мафкуравий узилиш тобора катталашиб бораётганини кўрсатди. ЕИ Туркиядан Ғарб қадриятларига қайтишни талаб қилмоқда, Анқара эса буни ўз суверенитетига ва ички ишларига аралашиш деб баҳолаяпти.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: