USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Болалар ҳуқуқлари бўйича халқаро рейтинг эълон қилинди

84 марта
Болалар ҳуқуқлари бўйича халқаро рейтинг эълон қилинди

Ўзбекистон болалар ҳуқуқларига бағишланган халқаро “KidsRights Index 2026” рейтингида 194 та давлат ичида 97-ўринни эгаллади ва ўтган йилги кўрсаткичга (95-ўрин) нисбатан 2 поғонага пастлади.

Қайд этилишича, ушбу рейтинг БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилган давлатларни қамраб олади. Баҳолаш бешта асосий йўналиш бўйича шакллантирилади ва уларда Ўзбекистон қуйидаги ўринларни эгаллади: 

  • яшаш ҳуқуқи – 95-ўрин;
  • соғлиқни сақлаш – 15-ўрин;
  • таълим – 101-ўрин; 
  • ҳимоя – 115-ўрин;
  • қулай муҳит – 124-ўрин.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 24-ўринни эгаллаб, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таълим тизимини ривожлантириш бўйича юқори даражани кўрсатган ҳолда минтақада етакчига айланди. Туркманистон 75-поғонадан жой олди, Қирғизистон 82- ва Тожикистон 92-ўринни эгаллади. 

Люксембург 0,871 балл билан рейтингни бошқариб бормоқда, шунингдек, етакчи ўнталикдан Исландия, Монако, Германия, Нидерландия, Норвегия, Греция, Бельгия, Словения, Австрия ва Таиланд жой олган. Россия 151-ўринни эгаллаган. АҚШ эса БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилмагани сабабли индексда мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кўчиб ўтиш учун энг яхши давлатлар рейтинги эълон қилинган эди. Унда 82 та давлат 34 та кўрсаткич, жумладан, яшаш қиймати, даромад даражаси, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, таълим ва умумий ҳаёт сифати бўйича баҳоланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: