USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Францияда жазирама сабаб қарийб минг киши вафот этди

64 марта
Францияда жазирама сабаб қарийб минг киши вафот этди

Францияда рекорд даражадаги иссиқ тўлқини оқибатида қарийб 1000 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.

Франция Жамоат саломатлиги агентлигига кўра, жорий йил 24 июндан буён қайд этилган ўлимлар сони аввалги ойлар кўрсаткичларига нисбатан қарийб 1000 тага кўпайган. Ушбу рақамлар дастлабки ҳисоб-китобларга асосланган бўлиб, якуний маълумотларда қурбонлар сони бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлиги айтилган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, жазирама кўпроқ кексалар, сурункали касалликларга чалинганлар ва заиф қатлам вакиллари учун жиддий хавф туғдирмоқда. Қайд этилишича, вафот этганларнинг 85 фоизи 65 ёш ва ундан катта бўлган фуқаролар саналади. Энг кўп ўлим ҳолатлари қизил огоҳлантириш эълон қилинган ҳудудларда, хусусан, Париж ва унинг атрофини қамраб олган Ил-де-Франс минтақасида кузатилган. Шунингдек, ўлимларнинг катта қисми уй шароитида содир бўлгани айтилмоқда.

Агентлик бу ҳолат ёлғиз яшовчи ва ижтимоий яккаланиб қолган инсонларга кўпроқ эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатишини таъкидлаган. Айниқса, йирик шаҳарларда бундай фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш бўйича бирдамлик чораларини кучайтиришга чақирилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Европа ҳозир дунёдаги энг тез исиб бораётган қитъа эканини таъкидлаб, ҳукуматларни аҳолини экстремал иссиқдан ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар кўришга чақирган. Унинг сўзларига кўра, бундай об-ҳаво ҳодисалари келгусида янада тез-тез кузатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция пойтахти Парижда аномал иссиқлик фонида бир сутка ичида 109 та ўлим ҳолати қайд этилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: