USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШдаги жазирама иссиқ Жаҳон чемпионати ўйинларига хавф туғдирмоқда

56 марта
АҚШдаги жазирама иссиқ Жаҳон чемпионати ўйинларига хавф туғдирмоқда

АҚШнинг катта қисмини қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини мамлакатнинг 250 йиллик Мустақиллик байрами тадбирлари ҳамда FIFA Жаҳон чемпионати учрашувларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар қилди.

“World Weather Attribution” халқаро тадқиқот гуруҳи таҳлилига кўра, АҚШ ва Канаданинг айрим ҳудудларида кузатилаётган юқори ҳарорат ҳамда намликка “иссиқлик гумбази” деб аталувчи юқори босимли атмосфера тизими сабаб бўлган.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ер атмосферасининг ўртача ҳарорати саноат давригача бўлган кўрсаткичдан 1,4 даражага ошмаганида, бундай ҳодиса минг йилларда бир марта ҳам содир бўлмас эди.

Империал коллежининг тадқиқотчиси Теодор Киппинг айтишича, бугунги АҚШ иқлими мамлакат Мустақиллик декларацияси имзоланган даврдагидан тубдан фарқ қилади. Жазирама сабабли Вашингтонда ўтказилаётган АҚШнинг 250 йиллиги муносабати билан ташкил этилган оммавий тадбирлар жадвали ўзгартирилган. Иссиқлик туфайли ўндан ортиқ иштирокчига тиббий ёрдам кўрсатилган, 11 киши эса шифохонага ётқизилган.

Кучли иссиқ FIFA Жаҳон чемпионати баҳсларига ҳам таъсир қилиши мумкин. Хусусан, Филадельфияда бўлиб ўтадиган Франция-Парагвай учрашуви юқори ҳарорат ва намлик шароитида ўтказилиши кутилмоқда. Футболчилар халқаро уюшмаси аввалроқ бундай об-ҳаво ўйинларни кечиктириш ёки бошқа вақтга кўчириш заруратини юзага келтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Пенсильвания штатидаги оммавий тадбирлардан бирида эса 100 дан ортиқ одам иссиқлик билан боғлиқ ҳолатлар сабаб тиббий ёрдамга муҳтож бўлган. Воқеа оммавий фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланиб, ҳудудга қўшимча тез ёрдам машиналари ва мобиль совутиш пунктлари жалб қилинган.

Шунингдек, йўловчи ташувчи Амтрак компанияси юқори ҳарорат сабаб АҚШ шимоли-шарқидаги 20 дан ортиқ поезд рейсини бекор қилди ҳамда йўловчиларни эҳтимолий кечикишлар ҳақида огоҳлантирган.

“Буларнинг барчаси дунё дарҳол иссиқхона газлари ифлосланишини тезда камайтиришни бошлаши кераклигини кўрсатувчи шошилинч огоҳлантириш”, деди Лондон Империал коллежи Атроф-муҳит сиёсати марказининг иқлим фанлари профессори Фридерике Отто ўз баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Португалия экстремал иссиқ туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: