USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ажрашаётгани айтилган Зеленский рафиқаси билан кўриниш берди

122 марта
Ажрашаётгани айтилган Зеленский рафиқаси билан кўриниш берди

Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский рафиқаси Елена Зеленская билан ажрашаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, кеча, 7 июль куни Анқарада ўтган НАТО саммити доирасидаги расмий кечки овқат маросимида Владимир Зеленский рафиқаси билан бирга кўриниш берди.

Эр-хотин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мезбонлик қилган маросимда бошқа давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда уларнинг турмуш ўртоқлари билан бирга камералар қаршисида суратга тушган. Елена Зеленская ушбу тадбирда қора рангдаги классик костюм-шим кийган. Халқаро нашрлар унинг образини содда, замонавий ва минималистик услуб намунаси сифатида баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Россиянинг РИА Новости агентлиги Россия куч тузилмаларининг манбаларига таяниб, Владимир Зеленский рафиқаси Елена Зеленская билан ажрашишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берган эди.

Нашрга кўра, Украина Миллий коррупцияга қарши бюроси аудиоёзувларни эълон қилган. Мазкур ёзувлар Киев яқинидаги “Династия” турар жой мажмуаси қурилиши ва ноқонуний маблағларни легаллаштириш иши билан боғлиқ.

Аудиоёзув манбаларга кўра “Династия” мажмуасидаги тўртинчи коттеж Елена Зеленская учун қурилган бўлиб, у ажрашиш олдидан компенсация сифатида режалаштирилган.

Шунингдек, уйнинг эгаси “Вова” эканлиги айтилган. Аудиоёзувларда тилга олинган “Вова” лақаби остида эса Владимир Зеленский назарда тутилган.

Бироқ бу даъволар Украина томонидан расман тасдиқланмаган.

НАТО саммитидаги расмий тадбирларда Украина Президенти ва Елена Зеленскаянинг биргаликда иштирок этиши ажрашиш ҳақидаги хабарларни яна муҳокамалар марказига олиб чиқди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: