USD: 11,989 so'm EUR: 13,664 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,985 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,664 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,985 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонни “ёндирадиган” ҳафта кутмоқда

280 марта
Ўзбекистонда жорий ҳафта охиригача жазирама кучайиб, ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда 44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, бугун, 13 июль куни кундузи Ўзбекистон бўйича иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 38–41 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42–44 даражагача бўлади.


Иш ҳафтасининг охиригача иссиқ аста-секин кучайиб боради.

Кундузги ҳаво ҳарорати 41–43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42–44 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳаво дим бўлиб, 23–28 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 28–33 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Жорий йилнинг 13–14 июль кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

13 июль куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Жорий йилнинг 13–14 июль кунлари ҳаво ҳарорати 38–40 даража, 15–17 июлда 40–43 даража, кечалари эса асосан 25–28 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Ўзгидромет жорий йилнинг 13–17 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилётгани ҳақида огоҳлантириш билан чиққан эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: