USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трамп Эронга қарши урушни қайта бошлади

70 марта
Трамп Эронга қарши урушни қайта бошлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Конгрессни Эронда ҳарбий амалиётлар қайта бошланганидан расман хабардор қилди. Бу ҳақда “DW” хабар берди.

Қайд этилишича, Трамп Конгрессга юборган мактубида АҚШ ҳарбийлари 7 июль куни Эрон ҳудудидаги объектларга қарши “мудофаа зарбалари”ни амалга оширганини билдирган. Мазкур хабарнома 10 июль куни Конгресс раҳбарларига юборилган.

“Бугун Шарқий вақт билан соат 16:45 да АҚШ Марказий қўмондонлиги Бош қўмондон кўрсатмаси асосида Эронга қарши кетма-кет учинчи тун давомида зарбаларни бошлади. Ушбу зарбалар Эрон кучларига катта зарар етказишда давом этади ва уларнинг Ҳормуз бўғозида тинч аҳоли ҳамда тижорат кемаларига ҳужум қилиш имкониятларини камайтиради”, дейилади CENTCOM Х даги саҳифасида.

Мазкур ҳолат АҚШ президенти ва Конгресс ўртасидаги ваколатлар бўйича баҳсларни яна кучайтирган. Аввалроқ Конгресснинг ҳар икки палатасида президентни Эрондаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ёки уларни давом эттириш учун расмий розилик олишга мажбурлаш бўйича ташаббуслар илгари сурилганди.

Оқ уй эса Дональд Трамп бош қўмондон сифатида Конституция берган ваколатлари доирасида ҳаракат қилаётганини билдирган.

Шунингдек, АҚШ 14 июль куни Эрон портлари ва қирғоқбўйи ҳудудларига нисбатан денгиз блокадасини қайта жорий этишини маълум қилган. АҚШ кучлари ҳудуддаги кемалар ҳаракатини назорат қилишда давом этади.

Маълумотларга кўра, АҚШ кучлари Эроннинг Бандар Аббосдаги денгиз базасига ҳужум вақтида илк бор учувчисиз денгиз қурилмаларидан фойдаланган. Амалиёт давомида 3 та денгиз дрони ишлатилгани айтилмоқда.

Бунга жавобан Эрон ҳам Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базаларига дрон ҳужумларини амалга оширгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан можарони тугатиш бўйича имзоланган англашув меморандуми “тугагани”ни айтган ҳамда Теҳрон билан музокараларни давом эттиришни истамаслигини маълум қилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: