USD: 12,035 so'm EUR: 13,711 so'm RUB: 151 so'm GBP: 16,003 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,277 so'm USD: 12,035 so'm EUR: 13,711 so'm RUB: 151 so'm GBP: 16,003 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,277 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Япония яна икки ўзбекистонликни депортация қилди

30 марта
Япония яна икки ўзбекистонликни депортация қилди

Япония Иммиграция хизматлари агентлиги Японияда ноқонуний равишда яшаб турган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчихонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, депортация қилинган фуқаролардан бири Японияга “техник стажёр” визаси билан кирган. Бироқ визаси муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган ва кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Иккинчи фуқаро эса қисқа муддатли виза асосида Японияга кирган. У ҳам визаси амал қилиш муддати тугаганидан сўнг ноқонуний равишда мамлакатда қолган ва кейинчалик ҳибсга олинган.

Япония расмийлари ноқонуний яшаш ёки ноқонуний меҳнат фаолияти аниқланган тақдирда қонунбузарларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилишини эслатган. Бундай ҳолатларда шахслар қўлга олиниши, иммиграция марказига жойлаштирилиши ва депортация қилиниши мумкин.

Шунингдек, Япония ҳукумати қонунбузарлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон ҳукуматига ҳам тақдим этади. Шу сабабли фуқароларга “Японияда бемалол ишлаш мумкин” каби асоссиз ва чалғитувчи таклифларга ишонмаслик тавсия этилган.

Бундан ташқари, Японияда қочқин мақомини сўраб ариза бериш мамлакатда узоқ муддат қолиш ёки ишлаш имконини беради, деган қараш нотўғри экани таъкидланган. Расмийларга кўра, бундай мақсадда ариза топширишга йўл қўйилмайди. Агар қочқин мақомини бериш рад этилса, ариза берувчи иммиграция марказига жойлаштирилиши ёки депортация қилиниши мумкин. Шунингдек, ёлғон маълумот тақдим этиш ёки фирибгарлик йўли билан қочқин мақомини олишга уриниш жиддий ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Япония Иммиграция хизматлари агентлиги Японияда ноқонуний равишда яшаб турган 2 нафар Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: