USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳужумлар тўхтагач, нефть нархлари пасайди

17 марта
АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳужумлар тўхтагач, нефть нархлари пасайди

АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик пасайгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархлари тушишни бошлади. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, кеча, 26 июль кунги дастлабки савдоларда Brent маркали нефть нархи 4,9 фоизга арзонлаб, бир баррель учун 92,02 долларни ташкил қилган. Бу 24 июль кунги 3,9 фоизлик пасайишдан кейинги навбатдаги тушиш бўлди.

Аввалроқ Яқин Шарқдаги можаро кучайиши ва кенг кўламли уруш эҳтимоли сабаб нефть нархлари кескин ошган эди. Ўтган ҳафта Brent маркали нефть нархи қисқа муддатга 102 долларгача кўтарилиб, май ойидан бери энг юқори даражага етган.

Таҳлилчиларни эса Ҳормуз бўғозидаги вазият хавотирга солган. Мазкур ҳудуд орқали дунё нефтининг қарийб бешдан бири ташилади. Ҳарбий тўқнашувлар сабаб танкерлар ҳаракати чеклангани глобал нефть таъминотига хавф туғдирган.

Нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар муқобил йўналишларни излаётган бўлса-да, минтақа даги хавфсизлик муаммолари сақланиб қолмоқда. Хусусан, ўтган ҳафта Саудия Арабистони нефтини ташиётган айрим танкерлар Қизил денгиз ҳудудида ҳужумларга учраган.

Нефть нархининг пасайиши ёқилғи бозорига ҳам таъсир кўрсатмоқда. АҚШда оддий бензиннинг ўртача нархи ҳозирда бир галлон учун 4,11 долларни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич бир ой аввал 3,90 доллар, бир йил олдин эса 3,15 доллар эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқдаги кескинлашувлар ортидан жаҳон нефть бозорида нархлар кескин кўтарилиб, бугун, 20 июль кунги ҳолатига кўра Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 90 АҚШ долларидан ошгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: