USD: 12,006 so'm EUR: 13,765 so'm RUB: 150 so'm GBP: 16,066 so'm CNY: 1,777 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,269 so'm USD: 12,006 so'm EUR: 13,765 so'm RUB: 150 so'm GBP: 16,066 so'm CNY: 1,777 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,269 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мисрнинг Дамиетта портида икки газ ташувчи кемага дрон ҳужуми уюштирилди

28 марта
Мисрнинг Дамиетта портида икки газ ташувчи кемага дрон ҳужуми уюштирилди

Мисрнинг Дамиетта портида икки газ ташувчи кемага дрон ҳужуми уюштирилиши Яқин Шарқдаги можаро фонида Сувайш канали орқали юк ташиш хавфини янада кучайтирди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Миср ҳукумати маълумотига кўра, 29 июль куни Дамиетта портида номаълум дрон икки кемада ёнғин келтириб чиқарган. Ҳодиса Ўрта ер денгизи билан Қизил денгизни боғловчи Сувайш канали яқинида содир бўлган. Манбаларнинг айтишича, дрон АҚШга тегишли Energos Winter газ сақлаш танкерига урилган. Ёнғин кейинчалик иккинчи кемага ҳам тарқалган.

Ҳозирча ҳужум учун ҳеч бир томон жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳроннинг ҳужумга алоқадорлигини рад этган.

“Миср минтақадаги муҳим дўст ва ҳамкор ҳисобланади, унинг хавфсизлиги биз учун жуда муҳим. Минтақадаги тинчликни издан чиқаришга қаратилган Исроилнинг фитналари ва сохта операцияларига қарши барчамиз ҳушёр бўлишимиз керак”, деган Ароқчи ижтимоий тармоқда.

20 июль куни Эрон қўллаб-қувватлайдиган ҳусийлар Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадаси эълон қилиб, можаронинг янги фронтини очган эди. Сўнгги ҳужумлар ортидан Лондоннинг денгиз суғуртаси бозори Қизил денгиздаги “юқори хавф” ҳудудини кенгайтириб, Саудия портлари яқинидаги қирғоқларни ҳам ушбу рўйхатга киритган.

Шу куни Саудия Арабистони Қизил денгизда халқаро кемалар ҳаракати ва энергетика таъминот йўлларини ҳимоя қилиш мақсадида кўп миллатли денгиз мудофаа коалициясини тузиш режасини ҳам эълон қилган.

Энергетика таҳлилчиларига кўра, Миср сувларидаги дрон ҳужуми Сувайш канали ва SUMED нефть қувури хавфсизлиги бўйича хавотирларни янада кучайтирган. Бу икки йўналиш Эрон билан уруш бошланганидан буён Саудия нефтини экспорт қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Kpler компанияси маълумотларига кўра, Саудия нефтининг тобора кўпроқ қисми Қизил денгиз орқали шимолга, Сувайш канали ва SUMED қувури йўналишига бурилмоқда. Бироқ Осиёдаги харидорлар учун бу Африка атрофини айланиб ўтиш туфайли ташиш масофасини узайтирмоқда.

Шу билан бирга, “Reuters” манбаларига кўра, Уммон Форс кўрфази давлатлари қўллаб-қувватлаётган Ҳормуз бўғозини бошқариш режасини Эронга тақдим этган. Расман Теҳрон бу таклифни рад этган бўлса-да, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бақоий Уммон билан ушбу масала бўйича музокаралар давом этаётганини билдирган.

29 июль куни Саудия Арабистони АҚШ билан биргаликда Ироқ шарқидаги Эронга яқин қуролли гуруҳларга зарба берганини ҳам маълум қилган. Ар-Риёд бу ҳаракатни Ироқ ҳудудидан Саудия нефть объектларига қарши амалга оширилган дрон ҳужумларига жавоб деб изоҳлаган.

Ироқ ҳукумати вакили Ҳайдар ал-Аббудий эса Бағдод ушбу зарбаларга розилик бермаганини ва улар ҳақида олдиндан хабардор бўлмаганини маълум қилган. Таҳлилчилар фикрича, Ироқ ва Мисрдаги сўнгги воқеалар Яқин Шарқдаги можарога янада кўпроқ давлатларни тортиб киритиш хавфини оширмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: