USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шимолий Корея НАТОни урушга тайёргарлик кўраётганликда айблади

49 марта
Шимолий Корея НАТОни урушга тайёргарлик кўраётганликда айблади

Шимолий Корея НАТОни Европа бўйлаб ҳарбий ёқилғи инфратузилмасини кенгайтириш орқали урушга тайёргарлик кўраётганликда айблади. Пхенян альянснинг бу режалари НАТО тобора тажовузкор ҳарбий блокка айланаётганини кўрсатишини билдирди. Бу ҳақда Шимолий Корея давлат ахборот агентлиги (KCNA) хабар берди.

Агентлик эълон қилган шарҳда НАТОнинг “Fuel Supply Chain Capability Programme Plan” дастури танқид қилинган. Унда айтилишича, мазкур лойиҳа Ғарбий Европадаги тахминан 10 минг километрлик ёнилғи таъминоти тармоғини альянснинг Шарқий ва Шимолий Европадаги янги аъзолари билан боғлашни назарда тутади.

KCNA ушбу лойиҳа Европа ташқарисидаги эҳтимолий можароларга тайёргарлик учун хизмат қилаётгани ҳақидаги иддаоларига ҳеч қандай далил келтирмаган.

НАТО эса 2022 йилда Россия Украинага кенг кўламли босқин бошлаганидан кейин тийиб туриш ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш чораларини кўраётганини билдириб келади. Шимолий Корея аввал ҳам АҚШ, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар, жумладан НАТОга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни қоралаб келган.

Пхенян ва Москва 2024 йил июнь ойида ўзаро мудофаа мажбуриятини ўз ичига олган кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини имзолагандан кейин ҳарбий алоқаларини янада чуқурлаштирди.

Тахминларга кўра, Шимолий Корея 2024 йилда Россиянинг Курск вилоятига 14 мингга яқин ҳарбий юборган. Улар Украина қўшинларининг минтақага йирик ҳужумини қайтаришда Россия кучларига кўмаклашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея АҚШнинг Япониядаги ҳарбий қўмондонлиги кенгайтирилаётганини танқид қилиб, Корея яриморолида қуролли тўқнашув юз бериши энди эҳтимол эмас, балки вақт масаласи эканини билдирганди. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: