USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Террорчилар сунъий интеллектдан тобора кўпроқ фойдаланмоқда – тадқиқот

62 марта
Террорчилар сунъий интеллектдан тобора кўпроқ фойдаланмоқда – тадқиқот

Террористик ташкилотлар сунъий интеллектдан нафақат тарғибот, балки ҳужумларни режалаштириш ва тайёрлашда ҳам тобора фаолроқ фойдаланмоқда. Бу ҳақда “Tech Against Terrorism” ташкилоти тадқиқотига таяниб, DW хабар берди.

Қайд этилишича, ташкилот мутахассислари ўрнатилган хавфсизлик чекловларига эга 27 та сунъий интеллект моделини 2300 дан ортиқ терроризмга оид сўровлар билан синовдан ўтказган. Натижада ҳолатларнинг 32 фоизида моделлар потенциал хавфли маълумотларни тақдим этган. Сўровлар илмий ёки тадқиқот мақсади сифатида ниқобланганида эса бу кўрсаткич 42 фоизгача ошган.

Экспертларнинг маълум қилишича, ИШИД ва “Ал-Қоида” каби террорчи гуруҳлар бир неча йилдан буён сунъий интеллектдан видеороликлар, подкастлар, мемлар ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлашда фойдаланиб келмоқда. Кейинги вақтларда эса технология портловчи қурилмаларни лойиҳалаш, қуролларга хизмат кўрсатиш, хавфсизлик тизимларидаги заифликларни ўрганиш ҳамда дронларни модификация қилишда ҳам қўлланила бошлаган.

Мутахассислар, айниқса, якка тартибда ҳаракат қилувчи террорчилар учун сунъий интеллектнинг аҳамияти ортиб бораётганини таъкидламоқда. Сингапурдаги С. Ражаратнам номидаги Халқаро тадқиқотлар мактаби ходими Рубен Дасснинг айтишича, илгари можаро ҳудудларидаги шахслар ижтимоий тармоқлар орқали одамларни террорчиликка ундаган бўлса, энди бундай шахслар зарур ёрдамни сунъий интеллект орқали олишга ўтмоқда.

“Tech Against Terrorism” директори Адам Хэдлининг сўзларига кўра, қатъиятли инсон барибир керакли маълумотни топади, аммо сунъий интеллект ахборотни излаш тезлиги, осонлиги ва қамровини сезиларли даражада оширмоқда. Унинг айтишича, илгари вақт, ресурс ёки кўникма етишмаган одамлар энди анча қисқа вақт ичида кўпроқ имкониятга эга бўлмоқда.

Ҳозирча сунъий интеллект террорчилар сонини оширгани ёки ҳужумларни самаралироқ қилганини тасдиқловчи тўғридан-тўғри далиллар мавжуд эмас. Бироқ мутахассислар яқин йилларда сунъий интеллект ёрдамчи восита сифатида қўлланилган террорчилик ҳужумлари кўпайиши мумкинлигини истисно этмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой армияси билан боғлиқ тадқиқотчилар ва ишлаб чиқувчилар разведка, кузатув, киберуруш, нишонларни аниқлаш ва дронларни бошқаришга мўлжалланган ўз тизимларини ўқитиш учун сунъий интеллект (СИ) соҳасидаги АҚШнинг OpenAI ва Anthropic компаниялари моделлари жавобларидан фойдалангани хабар қилинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: