USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган давлатлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

220 марта

Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган давлатлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Манба: Getty Images
Сўнгги бир йил ичида дунё бўйича сунъий интеллект воситаларидан кундалик ҳаётда ёки иш фаолиятида мунтазам фойдаланадиганлар сони 17,8 фоизга ошган. Бу ҳақда Microsoft компанияси мутахассислари 2026 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича олиб борган тадқиқот натижаларидамаълум қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистонда сунъий интеллект ва нейротармоқ воситаларидан мунтазам фойдаланадиган аҳоли улуши 7,2 фоизни ташкил этиб, 147 давлат орасида 142-ўринни эгаллаган. 


Мазкур тадқиқот сунъий интеллект технологияларининг дунё бўйлаб тарқалиши, улардан фойдаланиш даражаси ҳамда мамлакатларнинг ушбу йўналишдаги салоҳиятини баҳолашга қаратилган. Унда давлатларнинг СИ инфратузилмасини ривожлантириш, технологияларни жорий этиш ва аҳолининг кундалик ҳаётида қўллаш кўрсаткичлари таҳлил қилинган.

Таҳлиллар натижасида сунъий интеллект воситаларидан иш ва кундалик турмушда энг фаол фойдаланаётган мамлакатларнинг глобал рейтинги шакллантирилган. Рейтингда аҳолининг СИ технологияларини қанчалик тез ўзлаштираётгани ва улардан амалий фойдаланиш даражаси асосий мезон сифатида олинган.
  • МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатлари нечанчи ўринда?
Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижа Қозоғистонда кузатилган. Қўшни мамлакат аҳолисининг 15,9 фоизи сунъий интеллект ва нейротармоқлардан мунтазам фойдаланади. Мазкур кўрсаткич билан Қозоғистон жаҳон рейтингида 70-ўринни эгаллади. Минтақадаги бошқа давлатлар орасида Қирғизистон 116-ўрин (9,5 фоиз), Тожикистон эса 145-ўринни (6,1 фоиз) эгаллаган. МДҲ мамлакатлари ичида энг юқори кўрсаткич Озарбайжонга тегишлибўлиб, аҳолининг 17,7 фоизи сунъий интеллект воситаларидан фойдаланади. Бу мамлакат рейтингда 62-ўринни эгаллаган.
Қуйи ўринларда, Беларусь (аҳолининг 9,6 фоизи, 115-ўрин), Россия (аҳолининг 9,5 фоизи, 117-ўрин), Арманистон (аҳолининг 7,4 фоизи, 139-ўрин) жойлашган.
  • Етакчилар ва ортда қолаётганлар
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли аҳоли томонидан нейротармоқлар ва сунъий интеллект воситаларидан кундалик фойдаланиш бўйича жаҳон рейтингининг дастлабки уч поғонасини Бирлашган Араб Амирликлари (аҳолининг 70,1 фоизи), Сингапур (63,4 фоиз) ва Норвегия (48,6 фоиз) эгаллаб турибди.Шунингдек, ушбу рейтингнинг илк ўнталигига Ирландия (48,4 фоиз), Франция (47,8 фоиз), Испания (44,2 фоиз), Янги Зеландия (43 фоиз), Буюк Британия (42,2 фоиз), Нидерландия (42,1 фоиз) ва Қатар (41,8 фоиз) киритилган.Сўнгги бир йил ичида Жанубий Корея СИни ривожлантириш ва уни аҳолининг кундалик ҳаётига татбиқ этишда жиддий ўсишга эришган. Ушбу мамлакатда нейротармоқлар ва сунъий интеллект воситаларидан доимий фойдаланадиган фуқаролар улуши 37,1 фоизгача ўсган (2025 йилда 30,7 фоизни ташкил этган).
Сунъий интеллект инфратузилмасининг ярмидан кўпи АҚШ назоратида бўлишига қарамай, мамлакат ушбу рейтингда 21-ўринда қайд этилган. Америкаликларнинг 31,3 фоизи СИ воситаларидан мунтазам фойдаланади. Хитой эса 16,4 фоизлик кўрсаткич билан 67-ўринни эгаллаган.
Рейтингнинг сўнгги поғонасидан Камбоджа жой олган. Бу мамлакатда сунъий интеллект ва нейротармоқ воситаларидан кундалик фойдаланадиганлар улуши 5,7 фоизни ташкил этади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: