USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Украина НАТОга ҳеч қачон қўшилмайди – собиқ бош қўмондон

54 марта
Украина НАТОга ҳеч қачон қўшилмайди – собиқ бош қўмондон

Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси, мамлакат Қуролли кучлари собиқ бош қўмондони Валерий Залужний Украина ҳеч қачон НАТОга аъзо бўлмаслиги мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда у Киевда ўтган элчилар йиғинидаги евроатлантик интеграцияга бағишланган муҳокамада айтди.

Залужнийнинг таъкидлашича, у қарийб 12 йил давомида Украина армиясини НАТО стандартларига мослаштириш билан шуғулланган, аммо ҳар йили мамлакатнинг альянсга яқин орада қабул қилиниши ҳақидаги ваъдаларни эшитган.

“Мен НАТОни жуда яхши биламан. Қарийб 12 йил шахсан НАТО стандартларини ўзлаштириш билан шуғулландим ва ҳар йили “мана, ҳозир НАТОга кирасизлар” деган эртакларни эшитдим. Афсуски, биз ҳеч қачон унга кирмаймиз”, деган Залужний.

Унинг фикрича, муаммо НАТО стандартларининг бугунги замон талабларига жавоб бермаслигида. Залужнийнинг айтишича, Иккинчи жаҳон уруши доктриналарига таянувчи ташкилотга Украина Қуролли кучларининг ҳозирги ривожланиш даражаси билан қўшилиш мумкин эмас.

“Эҳтимол, НАТО ҳозирги кўринишича қолади ва яна камида 12 йил Украина каби етиб олиш керак бўлган стандартларга ўтади. Бу стандартлар ҳатто Россия Федерацияси даражасининг ярмига ҳам тенглашиш учун зарур”, деган у.

Собиқ бош қўмондон Украинага ҳозирча НАТО мамлакатларида мавжуд бўлган айрим технологиялар кераклигини тан олган. Бироқ унинг фикрича, мамлакат келажакда энди шаклланадиган ҳарбий-сиёсий иттифоқларга, эҳтимол Европа хавфсизлик блокига қўшилади.

Шунингдек, Залужний Украина Буюк Британия бошчилигидаги Бирлашган экспедиция кучлари (JEF) ҳарбий коалициясига қўшилиш устида ишламаётганидан афсус билдирган. Унинг таъкидлашича, НАТОдан фарқли равишда, JEF иштирокчиларнинг ўзаро мудофаа мажбуриятини назарда тутмайди.

Маълумот учун, Валерий Залужний 2021–2024 йилларда Украина Қуролли кучларига қўмондонлик қилган. У лавозимни юқори жамоатчилик ишончи билан тарк этган ва ОАВ маълумотларига кўра, навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этиши мумкин. 

2026 йил июнь ойидаги сўровларга кўра, Залужнийни украиналикларнинг 16 фоизи, амалдаги Президент Владимир Зеленскийни эса 32 фоизи қўллаб-қувватлашга тайёр экани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Украинага қурол-яроғ етказиб бериш ва Украина Қуролли кучлари аскарларини ўқитишни мувофиқлаштирувчи Украинага хавфсизликни таъминлашда кўмаклашиш гуруҳига (Security Assistance Group, SAG-U) бошчилик қилишни тўхтатиши хабар қилинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: