Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Давлатлар баллистик ракета синовлари ҳақида огоҳлантиришни талаб қилди

51 марта
Давлатлар баллистик ракета синовлари ҳақида огоҳлантиришни талаб қилди

40 дан ортиқ давлат баллистик ракеталар, жумладан, қитъалараро баллистик ракеталар, сувости кемаларидан учириладиган ракеталар ва ракета-ташувчиларнинг парвозлари ҳақида олдиндан хабар беришни талаб қилди. Давлатларнинг бу ҳақдаги қўшма баёноти АҚШнинг Женевадаги БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхонаси сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатда бундай ракеталар учирилиши ҳақида камида 24 соат олдин огоҳлантириш бериш талаб қилинган. Давлатлар ядровий заряд олиб юриш имкониятига эга баллистик ракеталарнинг етарлича олдиндан огоҳлантиришсиз синовдан ўтказилиши хавфли экани ва бундай ҳаракатлар синовлар ўтказилаётган ҳудудларга яқин мамлакатларда тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солишини қайд этган.

Баёнотда тартибга солинган ва шаффоф огоҳлантириш механизмлари ҳеч бир давлатнинг ҳарбий салоҳиятини ривожлантириши ёки оператив эҳтиёжларини чекламаслиги билдирилган. Аксинча, бундай механизмлар нотўғри ҳисоб-китоблар ва тушунмовчиликлар хавфини камайтириши, давлатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаши ҳамда умумий хавфсизликка содиқликни намоён этиши таъкидланган.

Талабномага кўра, огоҳлантиришда баллистик ракета ёки ракета-ташувчининг умумий тури, учириш ҳудуди ва унинг режалаштирилган ҳаракат йўналиши ҳақида маълумот берилиши керак. Шунингдек, давлатлар учиш аппаратлари ва денгиз кемалари экипажлари учун халқаро стандартларга мос, аниқ огоҳлантиришларни тақдим этиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, дунёда кўплаб давлатлар баллистик ракеталарни мунтазам равишда синовдан ўтказиб келади. Сўнгги вақтларда Шимолий Корея ва Ҳиндистон ҳам баллистик ракеталарни синовдан ўтказганди.
 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: