USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Афғонистон чегарасида Тожикистон фуқароси “дайди ўқ” тегиб ўлди

62 марта
Афғонистон чегарасида Тожикистон фуқароси “дайди ўқ” тегиб ўлди

Тожикистон Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида юз бераётган қуролли тўқнашувлар оқибатида мамлакат фуқароси ҳалок бўлгани сабабли афғон томонига норозилик нотасини юборди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, кеча 13 август куни Афғонистон ҳудудидан Панж дарёсининг нариги соҳилига ўқ узилиши оқибатида Тожикистоннинг Дарвоз туманидаги Даштaк қишлоғида яшовчи 21 ёшли аёл ҳалок бўлган.

Маълумотларга кўра, сўнгги кунларда Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида “Толибон” ҳаракати ва унинг мухолифлари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар кучайган. Бу жанглар Тожикистоннинг чегарадош ҳудудлари хавфсизлигига таҳдид туғдиргани айтилмоқда.

Шунингдек, Тожикистон томони ҳаво ҳудуди бузилгани ва чегара яқинидаги аҳолининг уйларига зарар етказилганини билдирган. Тожикистон афғон томонини давлат чегараси дахлсизлигини ҳурмат қилишга ва бундай ҳодисалар такрорланишининг олдини олиш учун самарали чоралар кўришга чақирган.

Маълумот учун, Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Тожикистоннинг Дарвоз ва бошқа Ғарбий Помир ҳудудлари билан чегарадош.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон кучлари Покистондаги ИШИД объектларига ҳаво ҳужумлари уюштиргани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: