USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Дунёда илк бор узилиб кетган оёқ қайтадан уланди

385 марта
Дунёда илк бор узилиб кетган оёқ қайтадан уланди

Хитойда заводдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида икки сон қисми тўлиқ узилиб кетган 51 ёшли эркакнинг оёқлари муваффақиятли қайта уланди. Қарийб 20 ойлик даволанишдан сўнг бемор ҳозир ёрдамчи мослама ёрдамида мустақил юра бошлаган. Бу ҳақда “Chinapress” хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак тахминан 20 ой аввал заводда ишлаётган вақтида машинадаги бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғидан сон қисми тўлиқ узилиши билан боғлиқ оғир жароҳат олган. Шифокорлар ҳар икки оёқни қайта улаш учун қарийб 8 соат давом этган жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Сучжоу шаҳридаги Жуйхуа ортопедия шифохонаси травматология бўлими маълумотига кўра, мазкур ҳолат дунёда икки сон қисмидан тўлиқ узилган оёқларни қайта улаш бўйича биринчи муваффақиятли операция сифатида қайд этилган.

Шифокорларнинг билдиришича, ҳозирда бемор махсус юриш мосламаси ёрдамида хона ичида мустақил ҳаракатлана олади. У кундалик эҳтиёжларининг аксариятини ўзи бажараётгани айтилмоқда. Шунингдек, беморнинг оёқларидаги сезиш қобилияти ҳам тикланиб, тўпиқдан юқори қисмида сезувчанлик қайта пайдо бўлган.

Тиббиёт ходимлари унинг аҳволи ижобий томонга ўзгариб бораётганини таъкидлаб, бемор бир-икки йил ичида таянч воситаларисиз мустақил юриши мумкин, деган умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рочестер университети олимлари яланғоч ерқазирнинг (яланғоч мол-каламуш) қаришдан ҳимоя қилувчи генетик механизмларини бошқа жониворларга қисман кўчиришга муваффақ бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: