USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Асаднинг амакиваччаси ўлимга ҳукм қилинди

181 марта
Асаднинг амакиваччаси ўлимга ҳукм қилинди

Бугун, 18 август куни Дамашқ суди Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг амакиваччаси Васим Асадга нисбатан ўлим жазоси ҳукмини чиқарди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Қайд этилишича, Васим Асад “инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар сифатида малакаланган шафқатсизлик ҳамда қийноқлар билан амалга оширилган қотилликлар”да айбдор деб топилган. Васим Асад Сурияда шахсан суд олдида жавоб берган ва ҳукм қилинган Асадлар оиласининг биринчи аъзоси бўлган. 

Унга 2011 йил бошидан бери мунтазам бўлмаган қуролли гуруҳларни тузиш ва уларга раҳбарлик қилиш айби қўйилган. Шунингдек, у Шарқий Ғутанинг тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларига, хусусан, Ал-Млейҳа шаҳрига қарши ҳарбий операцияларда иштирок этганликда айбланган, бу эса суд ҳукмига кўра тинч аҳолининг ҳалок бўлишига олиб келган. Шу билан бирга, суд Васим Асадни наркотик моддалар савдоси бўйича айбловларда унинг бевосита алоқадорлигига оид далиллар етарли эмаслигини тан олиб, оқлаган.

Жорий йилнинг 11 август куни Дамашқ суди Башар Асаднинг яна бир қариндоши – Дераа провинцияси сиёсий хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Отиф Нажибни ўлим жазосига ҳукм қилган. Тергов маълумотларига кўра, Нажиб 2011 йилда ҳукуматга қарши норозилик намойишларини шафқатсизларча бостиришга раҳбарлик қилган.

Маълумот учун, Башар Асад 2024 йилнинг декабрида ағдарилган эди. У Россияга қочиб ўтиб, у ердан бошпана олди. Ҳокимият тепасига мухолифат келди, ўтиш даврида мамлакатни муваққат президент Аҳмад аш-Шара бошқармоқда. Башар Асад 2000 йилдан бери Сурияни бошқариб келаётган эди, у муқобилсиз референдум якунларига кўра давлат раҳбари лавозимини отаси Ҳофиз Асаддан кейин қабул қилиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Башар Асад ва унинг иниси Моҳир Асад ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Бироқ улар мамлакат ҳудудини тарк этгани сабабли бу ҳукм сиртдан чиқарилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: