USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Башар Асаднинг Россияга қочган тарафдорлари Сурияда қўзғалон кўтармоқчи – Reuters

201 марта

Башар Асаднинг Россияга қочган тарафдорлари Сурияда қўзғалон кўтармоқчи – Reuters

Сурия собиқ президенти Башар Асаднинг у билан бирга Россияга қочган тарафдорлари Аҳмад аш Шаръа ҳукуматига қарши қўзғолон кўтармоқчи. Улар бу мақсадда жангариларни молиялаштияпти. Reutersнинг ёзишича, бундан мурод таъсир доираларини тиклаш ва ҳокимиятни қайтариб олишдир.

Агентлик маълумотларига кўра, бундан бир йил аввал Москвага қочган Башар Асад сургундаги ҳаётга кўникиб кетган. Бироқ унга яқин доирадаги айрим юқори лавозимли шахслар, жумладан укаси Моҳир Асад тақдирга тан бермоқчи эмас.
Reutersнинг ўрганишича, Асадга яқин собиқ қўмондонлардан генерал-маёр Камол Хасан ва миллиардер Рами Махлуф Сурия қирғоқлари ҳамда Ливанда яшовчи алавий жангариларни ёллаш бўйича рақобатга киришган. Даъво қилинишича, бу иккиси 50 минг потенциал жангарини молиялаштиряпти.
Камол Хасан (чап) ва Рами Махлуф (ўнг)
Маълум бўлишича, Асад ҳокимиятда бўлган сўнгги йилларда Сурия қирғоқлари бўйлаб 14 та ер ости қўмондонлик маркази, қурол-яроғ омборлари қурилган. Бу генерал-маёр Камол Хасан ва миллиардер Рами Махлуфга катта устунлик бериши мумкин. Бундай яширин объектларнинг мавжудлигини Reuters билан суҳбатлашган икки нафар ҳарбий офицер ва Сурия минтақавий губернатори тасдиқлаган.

Башар Асад режими даврида ҳарбий разведка раҳбари бўлган Камол Хасан доимий равишда қўмондонлари ва маслаҳатчилари биллан боғланиб, овозли хабарлар юбориб туради. Махлуф эса Асаднинг амакиваччаси бўлиб, ўз бизнес империясидан фойдаланган ҳолда режимни молиялаштирган. Бироқ кейинчалик яқин қариндошлари билан низолашиб, уй қамоғига олинган. Манбаларга кўра, у ўзини “охирги апокалиптик жангдан сўнг ҳокимиятга қайтадиган нажоткор фигура” сифатида тасвирлайди.
Шунга қарамай, Reuters’нинг таъкидлашича, Асаднинг сургундаги тарафдорлари куч тўплаётганига оид рад қилиб бўлмас далиллар йўқ. Бундан ташқари, Сурияда яшовчи алавийларнинг аксарияти собиқ президентнинг ҳамкорларига ишонмайди.
Алавийлар кўпчиликни ташкил этувчи Латакия шаҳрида янги ҳукумат тарафдорлари оммавий акция ўтказди
Фото: Reuters
Дамашқдаги ҳукумат фитначиларга қарши чоралар сифатида Асаднинг бошқа бир собиқ тарафдори — янги президентнинг болаликдаги дўсти Аҳмад аш Шаръа, шунингдек Холид ал-Аҳмадни жалб қилган. У Башар Асаднинг ҳарбий тузилмаларидан бирига раҳбарлик қилган, бироқ кейинчалик исёнчилар томонига ўтган. Янги ҳукумат унга собиқ аскарлар ва алавий фуқароларни “келажак янги Сурияда” эканига ишонтириш вазифасини юклаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: