USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қони бузилган қиролнинг соғлиғи ёмонлашди

126 марта
Қони бузилган қиролнинг соғлиғи ёмонлашди

Шифохонада даволанаётган Норвегия қироли Харальд V’нинг соғлиғи ёмонлашди. 89 ёшли монарх қон касаллиги ва қондаги бактериал инфекция сабабли даволанмоқда. Бу ҳақда DW хабар берди.

Қироллик саройининг маълум қилишича, Харальднинг аҳволи кеча, 23 август куни ёмонлашган. У қондаги бактериал инфекцияга қарши антибиотиклар қабул қилмоқда ва даволашга ижобий жавоб берган. Шунга қарамай, шифокорлар назорати остида қолмоқда. Харальд гемолитик анемиядан даволанмоқда. Мазкур касалликда қизил қон таначалари тез парчаланиши натижасида чарчоқ, ҳолсизлик ва нафас қисиши каби белгилар кузатилиши мумкин.

Қирол бугун, 24 август куни Осло университет шифохонасига кортизон билан даволаниш оқибатида организмда суюқлик тўпланиши сабабли ётқизилган. У икки ҳафта муддатга меҳнат таътилига чиққан. Шунингдек, Харальднинг 1-2 сентябрь кунлари Трёнделаг ҳудудига режалаштирилган ташрифи ҳам бекор қилинган.

Қиролнинг оила аъзолари, жумладан, рафиқаси қиролича Соня, валиаҳд шаҳзода Хокон ва унинг рафиқаси Мэтте-Марит уни шифохонага йўқлаб борган. Харальд даволанаётган пайтда унинг ўғли Хокон регент вазифасини бажармоқда.

Харальд V 1991 йилда тахтга чиққан ва ҳозирда Европада ҳукмронлик қилаётган энг кекса монарх ҳисобланади. У сўнгги йилларда бир қатор соғлиқ муаммоларига дуч келган, жумладан, унга кардиостимулятор ўрнатилган.

Жорий йил февраль ойида ҳам қирол Тенерифе оролида рафиқаси билан шахсий сафарда бўлган вақтида инфекция ва сувсизланиш сабабли шифохонага ётқизилган. Шунга қарамай, Харальд тахтдан воз кечиш нияти йўқлигини билдирган. Унинг таъкидлашича, у парламент олдида умрбод хизмат қилиш ҳақида қасамёд қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегия қироли Харальд V танасида суюқлик тўпланиши сабабли шифохонага ётқизилгани ва 2 ҳафта муддатга касаллик таътилига чиққанини хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: