USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Си ва Путин ШҲТ саммитида стратегик шерикликни янада мустаҳкамланганини билдирди

42 марта
Си ва Путин ШҲТ саммитида стратегик шерикликни янада мустаҳкамланганини билдирди

Хитой раиси Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путин кеча, 31 август куни Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида музокара ўтказди. Бу ҳақда DW хабар берди.

Учрашув Россиянинг Украинага қарши давом этаётган уруши ва Эрон атрофидаги кескинлик кучайган шароитда бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, Си Цзиньпин Путин билан учрашганидан хурсанд эканини билдириб, Россия ва Хитой муносабатлари “янада мустаҳкамлангани”ни таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, халқаро тартибдаги ноаниқлик ва олдиндан айтиб бўлмаслик даражаси сезиларли ошган, бироқ Москва ва Пекин ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ижобийлигича қолмоқда.

Путин эса икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик “барча йўналишларда муваффақиятли ривожланаётгани”ни айтган. У энергетика, саноат, космос, транспорт ва логистика соҳаларида йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилаётганини қайд этган.

“Ҳозирги мураккаб геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Россия ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама шериклик ҳамда стратегик ҳамкорлик давлатлараро муносабатларнинг намунаси ҳисобланади”, деган Россия Президенти.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, музокаралар чоғида Украинадаги уруш масаласи қисқача тилга олинган, асосий эътибор эса икки томонлама савдо-иқтисодий масалаларга қаратилган.

Қайд этиш жоиз, Ғарб санкциялари фонида Россия иқтисодиёти Хитой билан савдога тобора кўпроқ боғланиб бормоқда.

Маълумот учун, бугун, 1 сентябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 25 йиллигига бағишланган саммит расман старт олди. Саммитда ШҲТга аъзо барча 10 давлат раҳбарлари иштирок этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Чуй вилоятидаги баландлиги 4050 метр бўлган номсиз тоғ чўққисига “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти чўққиси” номини бериш тўғрисида фармон имзолаганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: