USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Афғонистондаги 12 йиллик уруш қурбонлари сони маълум бўлди

135 марта
Афғонистондаги 12 йиллик уруш қурбонлари сони маълум бўлди

2009 йилнинг январидан 2021 йилнинг августигача бўлган даврда Афғонистондаги қуролли низо пайтида камида 40 минг тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси (МООНСА) ҳисоботида сўз боради.

“МООНСА ҳисоб-китобларига кўра, 2009 йил январдан (ҳисоб-китоблар бошланган вақтдан) 2021 йил 15 августда “Толибон” ҳокимиятга келгунига қадар қуролли низо оқибатида 40 минг атрофида тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 77 мингдан ортиғи жароҳат олган”, дейилади ҳужжатда.

БМТ мутахассислари суриштирув доирасида низонинг 195 нафар жабрланувчиси ва уларнинг яқинлари билан сўров ўтказган. Сўровда қатнашганларнинг 95 фоизи содир бўлган воқеалар сабабли психологик жароҳатлар, депрессия ёки хавотир аломатларига дуч келганини маълум қилган, низода омон қолганларнинг 58 фоизи эса жисмоний зўравонликка дуч келган.

Ўз эҳтиёжлари ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, низо жабрланувчилари молиявий компенсация олишни (81 фоиз), адолатли суд муҳокамасини (48 фоиз) ва келажакда бу каби қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини (47 фоиз) асосий талаб сифатида кўрсатган.

Маълумот учун, 2021 йил 14 апрелда ўша пайтда АШҚ Президенти лавозимини эгаллаб турган Жо Байден Америка тарихидаги энг узоқ давом этган хорижий ҳарбий кампанияга айланган Афғонистондаги операцияни якунлаш бўйича қарор қабул қилганини эълон қилганди. АҚШ ушбу урушни 2001 йил октябрь ойида бошлаган эди. Операция авж олган 2010–2013 йилларда Афғонистондаги Ғарб кучларининг сони 150 минг кишидан ортган. Америка қўшинларини олиб чиқиш 2021 йил май ойида бошланган. 

“Толибон” ҳаракати Қўшма Штатлар қўшинларини олиб чиқиш ниятини эълон қилганидан кейин Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операцияни бошлади. 2021 йил 15 август куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетди, толиблар эса Қобулга жангсиз кириб борди. АҚШ ҳарбий хизматчилари 2021 йил сентябрь ойи бошига келиб Афғонистонни тўлиқ тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сўнгги уч йил ичида Афғонистонга 6 миллиондан ортиқ қочқин ва мигрант қайтиб боргани ҳақида хабар берилган эди. Уларнинг оммавий равишда қайтиши шусиз ҳам уй-жой, инфратузилма ва асосий хизматлар танқислиги сезилаётган мамлакат шаҳарлари ҳамда аҳоли пунктларига жиддий юк бўлмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: